Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet160/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Стекловолокниты - шиша толалар - намат ёки термопластик смолалар кўринишидаги тола асосли пластикалар; девор ва томларнинг шаффоф қисмларини қуриш учун фойдаланилади.
Стеклопластики - шиша пластикалар - полимер боғловчилар ва шишали тўлдирувчилар асосидаги материаллар. Шишали тўлдирувчилар сифатида турли шаклдаги шиша толалар қўлланилади. Боғловчилар сифатида полиэфир, эпоксид,
фенолформальдегид, кремний органик ва бошқа термореактив полимерлардан фойдаланилади.
Стеклотекстолиты - шиша тўқималилар - турли типдаги шиша тўқималар асосидаги пластикалар. Муҳим конструкцияларда электроизоляцион материал сифатида қўлланилади.
Сульфитно-дрожжевая бражка (СДБ) - сульфид хамиртуруш қуйқаси - сульфид спирт қуйқасини қайта ишлашда олинадиган, хамиртуруш саноатининг чиқиндиси. Чангсизлантириш учун ва яхмалакка қарши қоришмада қўшимча сифатида қўлланилади.
Сульфитно-спиртовая барда (ССБ) - сульфид спирт қуйқаси
- гидрофил сиртқи фаол модда, целлюлоза ва гидролиз заводларида ёгочни сульфид усули бўйича қайта ишлашда олинадиган, сульфидли целлюлоз ишқори сувининг буғланиш маҳсули, қайишқоқ суюқлик. Цементбетон қоришмаларида эмульгатор ёки пластификацияловчи қўшимча сифатида, шунингдек қопламани чангсизлантириш ва тупроқларни мустаҳкамлаш учун ҳам қўлланилади.
Сульфокислоты - сульфид кислоталар - нефтни ҳайдаш заводларининг сульфокислотали қолдиқ мой аралашмасининг сувдаги эритмаси кўринишидаги маҳсулот. Эмульгатор сифатида хизмат қилади.
Термопластик - термопластик - қоплама ва кўприкларнинг қатнов қисмига горизонтал белги қўйиш учун қўлланиладиган материал. Мой, сув таъсирига қарши юқори мустаҳкамликка эга, яхши адгезия ёпишқоқлик хусусиятига эга.
Термопластичные полимеры - термопластик полимерлар - молекулалари чизиқли тузилишли полимерлар. Иситилганда юмшаш ва совитилганда аслига қайтиш хусусиятига эга материаллар. Бу гуруҳдаги материалларга қуйидагилар киради: полиэтилен, пропилен, полиизобутилен, поливинилхлорид, полистирол, поливинилацетат, шунингдек полиамид ва инденкумарон полимерлар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling