Скорость распада эмульсии - эмульсия бузилишининг тезлиги- эмульсиянинг тош материал билан ўзаро таъсири вақтида дисперс тизимлар мувозанатининг бузилиши. Тош материал билан бирикиш вақтида тош материаллар юзасида СФМ адсорбцияси ва битум қатламида СФМ концентрацияси камайиши, ўз навбатида
минерал доналарда битум пленка ҳосил бўлиши билан алоҳида зарраларнинг бирикиши юз беради.
Смачивание - намланиш - юза қисмга суюқликнинг тарқалиш хусусияти. Четки бурчакларнинг намланиши билан тавсифланади.
Смолы - смолалар - битум ва қатронлар таркибидаги углеводородларнинг йирик молекуляр бирикмасидан иборат бўлган, бензинда, бензолда, хлороформда эрийдиган қайишқоқ модда. Битумнинг оқувчанлиги ва эластиклигини таъминлайди.
Смолы карбомидные - карбамид смоласи - мочевинадан формальдегид ва унинг ҳосиласидан тўпланиш йўли билан йиғилган маҳсулот. Тупроқларни мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
Смолы кумароновые - қумарон смоласи - тўйиимаган бирикмалар, асосан хом бензол ва тошкўмир қатрони фенол фракциялари таркибидаги инден ва қумароннинг полимерланиш жараёнида олинадиган смолалар. Тиндирилганлари рангли асфальтбетон қоришмаларини тайёрлаш учун қўлланилади.
Смолы синтетические - синтетик смола - асосий таркибий қисми пластик массадан иборат бўлган сунъий смола.
Смолы фурфуроланилиновые - фурфуроланилинли смола (ФАС) - фурфурол ва анилиннинг ярим конденсация маҳсулоти. Тупроқни мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
Смолы эпоксидные - эпоксид смоласи - эпоксид гуруҳидан ташкил топгаи турли органик бирикмаларни водород (фенолам, спирт, амина билан)нинг ҳаракатдаги атомига эга бўлган моддалар билан ўзаро таъсиридан олинадиган сунъий смола.
Стабилизатор - барқарорлаштиргич - бу боғловчи материалларнинг эскириши ва чириши жараёнини секинлаштирувчи модда бўлиб, коллоид эритмаларини турғунигини оширади.
Стекло жидкое (растворимое) - суюқ шиша(эрувчан) - майдаланган кварцли қум аралашмасини кальцийланган сода ёки сульфат натрий (ишқор қўлланилиши ҳам мумкин) билан 7...10 с давомида 1300...14000Сда шиша пиширувчи печда эритиш йўли билан олинадиган натрий ёки калий силикати.
Do'stlaringiz bilan baham: |