Асфальтогеновые кислоты - асфальтоген кислоталар - мальтен таркибли битумларнинг фаол қисми(боғловчиларнинг тош материаллар билан бирикишини оширадиган моддалар).
Битумная паста - битум пастаси - «Юқори даражада тўйинтирилган эмульсия»га қаранг.
Битумодеготь - битум қатрони - қатрони кўпроқ бўлгандаги йўл қатронининг йўл битуми билан қоришмаси. Битуми кўпроқ бўлганда қоришма қатрон битуми деб номланади.
Битумы - битумлар - қурилишда, асосан, йўл қурилишида боғловчи ёки гидроизоляция материали сифатида қўлланиладиган, суюқ, қовушқоқ ёки қаттиқ, сувда эримайдиган материаллар. Улар
таранг-қовушқоқ-пластик ёки қовушқоқ-оқувчан хусусиятларга эга. Углеводородлар ва уларнинг нометалл ҳосилаларидан, биринчи навбатда кислородли, олтингугуртли ва азотли қоришмалардан ташкил топган, углерод сульфидда хлорофилда ва бензолда тўлиқ (98-100%) эрийдиган қоришма. Бутумлар саноатда нефтни қайта ишлашдан ёки асфальтлар ва битумдан ташкил топган табиий жинсларнинг конларидан олинади. Битумларнинг йўл қурилишида, том ёпишда ишлатиладиган ва махсус турлари мавжуд.
Битумы деасфальтизации - асфальтланмаган битумлар - қолдиқ мойни ажратиш мақсадида гудронга тропан билан ишлов беришдан ҳосил бўладиган қолдиқлардан фойдаланишда асфальтларнинг деасфальтизациясидан олинадиган нефтли битумлар хили.
Битумы компаундированные - компаундирланган (компаунд
- моддаларнинг кимёвий бирикмалари аралашмаси) битум - оксидланган асосли асфальт қатронли компонентларни кўп қайнайдиган хушбўй углеводородга бой бўлгаи нефть фракцияси билан, хусусан, танлаб тозаланган экстрактлар билан аралаштиришдан олинган иефтли битумларнииг хили.
Битумы нефтяные - нефть битумлари - нефть ва унинг маҳсулотларидан олинадиган, нефтни қайта ишлаш усули бўйича қолдиқ, оксидланган, компаундланганларга бўлинадиган, қовушқоқлиги бўйича эса қовушқоқ ва суюқ бўладиган битумлар.
Битумы нефтяные дорожные вязкие - нефтли қайишқоқ йўл битумлари - давлат стандарти талабларига жавоб берадиган, қайишқоқлиги бўйича хилларга бўлинадиган, панетрометрлар ва кўрсаткичлари мажмуи бўйича аниқланадиган ярим қаттиқ нефть битумлари. Барча турдаги такомиллаштирилган йўл қопламалари ва асослари қурилиши учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |