Отходы асбестовые - асбест чиқиндилари - асбест қазиб олиш чоғида олинадиган, унинг қисқа толаларидан ташкил топган чақиқ тош кўринишидаги материаллар. Тош материалларнинг органик боғловчилар билан аралашмаларида ва минерал кукунлар - турли мастикаларда тўлдирувчи кўринишида қўлланилади.
Отходы дунитовые - дунит чиқиндилари - йўл асослари ва тупроқ йўлларини яхшилаш учун материал сифатида фойдали бўлган, платина ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар.
Отходы золоторудные - олтин кони чиқиндилари - йўл асослари қурилиши учун материал ва яхшиланган тупроқли, йўл қурилишида қўшимча сифатида яроқли бўлган, қумли ёки майдаланган масса кўринишли, олтин ювиш чоғидаги чиқиндилар.
Отходы кварцитовые - кварцит чиқиндилари - йўл асосларини қуриш учун қўлланиладиган,темирли кварцитларни бойитиш чиқиндилари.
Отходы металлургической промышленности - металлургия саноати чиқиндилари - асосан рудаларни ёқилғи ёқиб қайта ишлашда
ҳосил бўладиган куюндилар, ундан ташқари куйган қумлар ва флюслар киради.
Отходы нерудной промышленности - норуда саноат чиқиндилари - тупроқ аралашмали, турли ўлчамдаги парчалар кўринишидаги тоғ жинсларини қазиб олишда ёки майда чиқит ва сунъий қум кўринишидаги тоғ жинсларини қайта ишлашда олинадиган материаллар.
Отходы рудной промышленности - руда саноати чиқиндилари - руда хом ашёларини бойитиш фабрикаларида қайта ишлашда олинадиган, кўпроқ юқори даражада мустаҳкам бўлган, турли йирикликдаги тоғ жинслари парчалари кўринишидаги қўшимча маҳсулотлар.
Отходы флотационные - флотацион чиқиндилар - мис ва темир рудаларининг нам ҳолатда ажралишида олинадиган қўшимча материаллар. Йўл тўшамалари учун майда тош материаллар ўрнини босувчи сифатида яроқли.
Отходы химической промышленности - кимё корхоналарининг чиқиндилари - фосфор олинаётган жараёнда ҳосил бўладиган чиқинди, фосфор куюндиси. У йўл қопламаси ва йўл асоси қурилишида ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |