Автомобиль йўллари
Установка для приготовления цементо
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Установка эмульсионная
- Фреза дорожная
Установка для приготовления цементо-водной суспензии - цемент-сув суспензиялари тайёрлаш учун қурилма - контейнер кўринишида ясалган ва цемент учун бункер, сув учун идиш,
суспензия тайёрлаш учун аралаштиргич билан таъминланганки, у аралаштиргичдан ресайклернинг аралаштиргич камерасига узатилади. Установка эмульсионная - эмульсион қурилма - автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда бирламчи тупроқ солиш, устки ишлов бериш, тупроқларни мустаҳкамлаш, эмульсион-минерал аралашмаларни тайёрлаш ва бошқа турдаги ишлар учун фойдаланиладиган анион ёки катион турдаги йўл-битум эмульсияларига мўлжалланган технологик жиҳозлар мажмуи. Таркибида битум тайёрлаш учун қурилма, эмульгаторнинг сувли эритмасини тайёрлаш блоки, коллоид тегирмон билан биргаликда битум эмульсия тайёрлаш блоки (“Гомогенизатор”га қар.), тайёр эмульсияни сақлаш ва уни тайёр маҳсулотлар омборига ёки транспорт воситаларига узатиш блоки мавжуд. Автомобиль шассига монтаж қилинган универсал конвейерга ўрнатилган бўлиши мумкин. Уширитель - кенгайтирувчи - ағдаргичли- пичоқли ёки плугли машиналарнинг ҳамда автогудронаторларнинг тақсимловчи қувуридаги ишчи органлари бўлиб, иш кўлами кенглигини ошириш учун хизмат қилади. Финишёр - финишёр - автомобиль йўллари ва аэродромларнинг УҚП цементбетон қопламаси юзасига охирги ишлов берадиган ўзиюрар машина. Асосий ишчи органи - қопламани бир ёки икки нишабли ён томонларга бўлиш учун икки қисмга бўлинган текисловчи қувурандава. Форсунка форсунка - асфальтбетон тайёрловчи, битумни сувсизлантирувчи қурилмалардаги қуритувчи барабаннинг устахонасига суюқ ва газ ёнилғисини буғ ва ҳаво ёрдамида сачратиб берувчи мослама. Бу мослама ёнилғидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш имконини беради. Ёниш жараёни қўл билан, масофадан ёки автоматик тарзда бошқарилади. Фреза дорожная - йўл фрезаси - тракторга тиркама ёки осма ҳолатда боғланган, бир издан кўп юрувчи йўл машинаси. Тупроқни майдалаб уни ноорганик (цемент, оҳак) ёки органик (суюқ битум, қатрон, эмульсия) боғловчилар билан аралаштириш учун мўлжалланган. Цемент тарқатгич ва сув сепиш машинаси ёки автобитум ташувчи машина билан биргаликда ишлайди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling