Экскаватор-планировщик - текисловчи экскаватор - пневмоғилдиракли ва гусеницали ўзиюрар машина; асосан, қияликларни текислаш учун мўлжалланган. Бошқа кенг доирадаги экскаваторлик ишларини ҳам бажариши мумкин: тупроқни ковлаш, тупроқни транспорт воситаларига юклаш, тупроқни юмшатиш ва йўл қопламаларини киркалаш. Гусеницали машиналардан фақат йўл қурилишида фойдаланилади. Пневмоғилдиракли экскаватор- текисловчилар автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлашда кенг қўлланилади.
Элеватор ковшовый - чўмичли элеватор - сочилувчан ва донали материалларни сақлаш ва уларни қайта ишлаш жараёнида, омборларда асфальтбетон қоришмасини тайёрловчи ва майдалашсаралаш ускуналарини таъминлашда материалларни шу жой ҳудудида силжитишни таъминлаб берувчи мослама. Чўмичли элеваторлар турли ҳажмда, лентали ва занжирли кўринишда бўлади. Иссиқ ва совуқ материаллар учун мўлжалланган. Алоҳида ёки умумий трансмиссияли узатмага эга.
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА КЎПРИК ВА ҚУВУРЛАРНИ ҚУРИШ
Кўприк таянчларини қуриш ва оралиқ қурилмаларини йиғиш
Аванбек - аванбек - кўприкнинг суриладиган оралиқ қурилмаси олдинги учига консолдек ишлайдиган қисмларини кичрайтириш учун металл ёки ёғочдан ишланган ёрдамчи тузилма.
Амортизатор пневматический - пневматик амортизатор - агар қобиқ бўшлиғида сувнинг чуқурлиги хавфли чуқурликнинг ҳисоблаб чиқарилган қийматидан ошса, қобиқли қозиқ оёқнинг қобиғи бетонида гидравлик зарбадан ёриқлар пайдо бўлиш хавфи юзага келадиган ботиришда, уларни зич ва ўртача зичликдаги тупроқларда чуқурлаш-тиришда қўлланиладиган қурилма. Пневмотик амортизатор ҳаво билан тўлдирилган ва махсус контейнерларга жойлаштирилган, кран илгагига осма арқонларда осиб қўйиладиган автомобиль камераларидан ташкил топган.
Анкер - анкер - конструкцияларнинг икки қисмини қаттиқ бириктириш ёки янги конструкцияни эскисига бирлаштириш учун маҳкамловчи элемент.
Do'stlaringiz bilan baham: |