Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Плакирование
- Погружение опускных колодцев
Перемычка - вақтинчалик тўсиқ - сув билан қопланган жойдаги чуқурликни ажратиш учун тупроқли ёки маскали конструкциялар.
Перекос катков - ғалтакларнинг қийшайиши - ғалтакли таянчларни йиғишда таянч тош тахтаси ўқига нисбатан ғалтак ўқларининг бурилишидан иборат бўлган нуқсонлари. Плакирование - қоплаш (плакирлаш) - металл тузилмаларни асосан алюмин қотишмали юпқа қатламлар билан қоплаш йўли билан занглашдан ҳимоялаш йўли. Плашкоут - плашкоут - қурилма элементларини олиб келиш ва доимий таянчларни кўтаришда “сузиб бораётганда йиғиш” ишларини олиб бориш ва кўприкнинг оралиқ қурилмаларини жойига ўрнатиш учун кўзда тутилган понтонлар ёки баржалардан қурилган вақтинчалик таянчлар. Погружение опускных колодцев - тушириш қудуқларини ботириш - тайёрланган қудуқни тупроққа лойиҳавий баландлик белгиси бўйича тушириш, қудуқ тубида бетонли ёстиқча қуриш, унинг бўшлиғини тўлдириш, шунингдек таянчнинг пойдевор устидаги қисмини кўтариш учун қистирмали қатор (тақсимловчи тош тахталар) қуриш йўли билан амалга ошириладиган кўприк таянчи пойдеворлари қурилишининг технологик жараёни. Қуруқ жойда қудуқ олдиндан текисланган тупроқ юзасида, сув босган жойда эса сунъий оролчаларда (тўкилган ёки оқизиб олиб келинган) туширилади. Сувнинг чуқурлиги 5-10 м ва ундан чуқур бўлганда қудуқлар кўчмас ёки қалқима ҳавозалардан туширилади. Шунингдек, қудуқ пичоқлари остидаги тупроқни ювиш, қудуқларнинг пригрузкаси, тупроқнинг ишқаланиш кучи ёки қаршилигини камайтириш учун эса гилли қоришмадан тиксотропли қобиқ қўлланилади. Подмосты - ҳавозалар - кўприк таянчлари, оралиқ қурилмалари, бир қатор ҳолларда тўғри бурчакли қувурларни йиғиш учун ёғоч ёки металлдан қилинган вақтинчалик инвентар ёрдамчи тузилмалар. Яхлит ҳавозалар кўприк таянчлари орасидаги бўшлиқни беркитувчи яхлит минорали таянч ва сарров кўринишида қурилади. Осма ёки ярим осма йиғишда йиғма ёки ҳимоя кўприкости катаклари кўприк оралиғидаги вақтинчалик ёки доимий капитал таянчларга терилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling