Монтаж арматуры - арматурани йиғиш - йиғиш стерженлари, бетонли қистирмалар ва ҳимоя қатлами учун қистирмалар ўрнатиш билан андоза ва кондукторлар ёрдамида арматураларни йиғиш ва
пайвандлаш; кранлар ёрдамида кўприк ёки қувур элементларининг қолипидаги жойига тайёр синчлар, тўрлар, боғламларни ўрнатиш.
Монтаж блок - блокларни йиғиш - йиғиш агрегати (чорпоя кранлар билан), консол шлюзли кран (транспортли, траверзли юк аравачалар билан), кўндаланг сурилиш учун чорпоя кран, авто ёки ўзи юрар кранлар (кичик кўприкларда) ёрдамида кўприкнинг оралиқ қурилмалари блокларини таянчларга ўрнатишдаги асосий технологик жараён. Одатда йиғиш ишчи- соатбай жадвали асосида амалга оширилади.
Монтаж “на плаву” - “сузиб бораётганда” йиғиш - таянчни қуриш бўйича турли технологик жараёнлардан, яъни устунларни, подколонникларни, учликларни ва ригелларни таянчли девор блокларининг орасига тушириш, таянчнинг бу элементларини кранлар билан осиш ва кўтариш, инвентарли ҳавозаларни, беланчаклар ёки бошқа инвентар тузилмаларни қуриш (зарур ҳолда); вақтинчалик йиғиладиган бирикмаларни йиғишни ўтказиш; блоклар ва таянчнинг алоҳида элементларини яхлитлаш; қишда ишлаш учун вақтинчалик бинони қуриш (зарур ҳолларда)дан ташкил топган асосий технологик жараён.
Монтажные элементы - йиғиш (монтаж) элементлари - конструкцияни йиғиш даврида унинг яхлитлигини ва лойиҳавий хусусиятини таъминлаш мақсадида ўрнатиладиган элементлар.
Монтаж пролетных строений - оралиқ қурилмаларни йиғиш - йиғувчи кранли жиҳозлар ёрдамида оралиқ қурилмаларни йиғиш ва таянчларга ўрнатиш бўйича асосий технологик жараён. Унинг ҳавозаларда йиғиш, осма, ярим осма, катталаштириб йиғиш турлари мавжуд.
Надвижка конвейерно-тыловая - орқа конвейерли сурилма - суриладиган конструкциялар орқасидаги навбатдаги қисмга йиғиш (бетонлаш) асосида оралиқ қурилманинг қисмлар бўйича бўйлама даврий сурилмаси.
Надвижка продольная - бўйлама суриш - кўприкнинг оралиқ қурилмаларини оралиққа кўприк ўқи бўйлаб суриш йўли билан ўрнатиш усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |