Обсадная труба - суқилган қувур - пармалаш чегараси бўйича унинг деворларини тутиб туриш учун пармалаш қудуғига тушириладиган пўлат қувур(суғуриладиган ва суғурилмайдиган).
Ограждение шпунтами - шпунтлар билан тўсиш - пойдевор учун қазилган чуқурларни очиқ сув оқимларида, чидамли устувор бўлмаган ва сувли тупроқларда, кўприк таянчи сиқилган шароитда шпунтли ҳимоялаш иншооти. Тўсиқ шпунтлари тупроққа машъал қозиқоёқлар бўйича ботирилади: ёғочлиги қозиқ оёқларни қоқиш
болтаси билан (4-6 м гача чуқурликда 2-3 тадан бирлаштирилган бугел билан шпунтлар), тупроқ тури шпунтли деворни йиқитишга қарши ёки сувни чиқариб ташлашда пойдевор учун қазилган чуқурда тупроқнинг босимига қарши шароитга қараб бошчалари билан ҳимояланган металли тебранма болта билан ёки тебранма ботирувчи билан (18 м гача чуқурликда).
Омоноличивание стыков - туташмаларни яхлитлаш - бириктирилган конструкциялар туташмаларини арматура каркас (синч)лар билан бирлаштирилгандан кейин бетон билан тўлдириш.
Опалубка - қолип - иншоотнинг бетонланадиган қисмининг аниқ ўлчамлари ва шаклини таъминловчи кўприк ва қувур элементлар арматураларини ўрнатиш ва бетонлаш учун инвентарли тахталар ёки махсус шаклли ёғоч, металли тузилма кўринишидаги ёрдамчи қурилма. Қопламаларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлиги кўзда тутилади. Кўприклар учун қолипнинг тўғри қўйилганлиги геодезик асбоблар билаи назорат қилинади.
Опалубка перемещающаяся (скользящая) - силжувчи (сирпанувчи) қолип (опалубка) - конструкция участкаларини бетонлаш чегараси бўйича янги ўринларга силжийдиган қолип (одатда, таянчларни бетонлаш вақтида).
Опора плавучая временная - вақтинчалик қалқима таянч - баландликни тартибга солувчи, тўсинлар ва поналардан ташкил топган, таянч катаклари ўрнатиладиган инвентар металл тузилмали плашкоутлар ва қўшимча бинолардан ташкил топган ёрдамчи қурилма ва тўсинли ростверк.
Опускание пролетного строения - оралиқ қурилмани тушириш - оралиқ қурилмани вақтинчалик таянч қисмлардан доимийсига кўчириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |