Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet278/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Захватные приспособления - ушлаб олувчи мослама қурилма
- йиғма темир бетонли ёки металл элементларни, кўприк ва бошқа иншоотларнинг тугунларини йиғишда ушлаб олиш учун оддий такелажли жиҳознинг умумлаштирилган номи. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради: боғловли илгаклар, турли осмалар ва илгакли осмалар, блоклар, ушлаб олувчилар, пўлат арқонларни маҳкамлаш
учун қисмлар (ҳалқалар, ковшлар, қисқичлар, лангарлар, тортқичлар).
Иглофильтр - игнали фильтр - чуқурликдаги сувни пасайтириш учун тупроқнинг майда зарралари оқизиндиси сабабли очиқ сув қуйилиши мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланиладиган жиҳоз. Шимилиш баландлиги 7-8 м, қуйидагилардан ташкил топган: фильтр, қувур, эгилувчан шланг, насос қурилмали сув йиғувчи коллектор.
Инъекционная установка - инъекцион қурилма - симлар охирларини боғламга тортиб, анкерлаб бўлгандан сўнг, боғламлар каналларини инъективат қилишда эритмани ҳайдаш учун агрегат. Тўпламида эритма насоси ёки компрессори бўлган, эритма тайёрлашга мўлжалланган машинадан иборат.
Клеемешалка - елим аралаштиргич - йиғма темирбетонли оралиқ қурилмаларни ва бошқа тузилма элементларини елимлаб бириктириш услубида туташтиришда қўлланиладиган елим тайёрлаш қурилмаси.
Компрессор - компрессор - сиқиқ ҳавони ҳаво йиғувчиларга (ресивер) йиғиш орқали ишлаб чиқариш учун машина. Йиғилган ҳаво пневмоасбобларни ўрнатиш учун ва бошқа мақсадларда сарфланади. Йўл қурилишида қуйидаги турлари қўлланилади: поршенли ва ишчи босим 0,4-0,6 ёки 0,7-1 МПа бўлганда минутига 36 дан 10-20м3 гача узатадиган ротационли.
Копер - копер - қозиқоёқ ёки шпунтни қоқишда уларни тортиш, кўтариш ва йўналтириш, қозиқ оёқ болғаси ёки тебранма ботирувчини осиб қўйиш ва йўналтириш учун қурилиш машинаси. Турлари: электрал, дизелли ва буғли; оддий ва мураккаб, ўзи юрар ва ўзи юрмайдиган.
Коуш - коуш - ташқи томонида нови бўлган пўлат ҳалқа кўринишидаги такелажли мослама. Коушни ювилишдан ҳимоялаш учун пўлат арқон ҳалқага солиб қўйилади, пўлат арқоннинг блок ёки бошқа пўлат арқон билан туташиши учун коушга банд ёки ўқча ўрнатилади.
Кран плавучий - қалқима кран - кўприк қурилиши майдонида ортиш-тушириш ишларини, йиғма таянч ва оралиқ қурилмаларни сувдан туриб йиришни бажариш мосламаси. Йирик дарёларга қуриладиган катта кўприкларда қўлланилади. Кран асосан қуйидагилардан ташкил топган: плашкоутлар (понтонларда йиғилган) тақсимловчи тўсинли катаклар, кран ўқи, тортқич,
тебранма устун, ўқли полиспаст, юк кўтарувчи жиҳоз. Юк кўтара олиш баландлиги 100 м ва ортиқ.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling