Автомобиль йўллари


Вьюга - қор ўрамаси - ер юзаси бўйлаб қор зарраларини думалатган ҳолда қорнинг вертикал ва горизонтал кўчиш. Гололед


Download 0.7 Mb.
bet302/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Вьюга - қор ўрамаси - ер юзаси бўйлаб қор зарраларини думалатган ҳолда қорнинг вертикал ва горизонтал кўчиш.
Гололед - яхмалак - метрологик атама, совиган қатлам юзасида эрувчанликдан ва атмосфера намликлари тушгандан кейин ҳарорат пасайганда йўл қатнов қисмининг музлаши. Юқори даражада сирпанчиқлиги коэффициентининг пасайиши билан характерланади. Яхмалакка қарши курашиш бир қанча чора-тадбирлардан иборат бўлиб, улар кимёвий моддалар, фракцияланган материаллардан фойдаланиб ва музлаган қатламни механик йўл билан йўқотиш каби усулларни биргаликда ёки алоҳида қўллашдан иборат.
График зимней россыпи - сочилмалар сочиш (сепиш) жадвали - йўл хизмати бўлимининг уларга бириктирилган йўл қисмида яхмалакка қарши материаллардан сочмалар сочиш ёки суюқ кимёвий моддалар сепиш билан қишки яхмалакка қарши курашиш ишини ташкил қилиш режаси.
График снегоочистки - қордан тозалаш жадвали - йўл хизмати бўлимининг уларга бириктирилган йўл қисмида қордан тозалаш ишларини ташкил этиш режаси, яъни отрядларни бирлаштириш, йўл қисмининг узунлигини ва тозалаш чизмасини аниқлаш ишлари.
Гребенка ледяная - ғадир-будирли музлик - музлаганлик нотекислиги, йўл қопламасида кўндаланг йўналишда ҳосил бўлган турли шакл ва ўлчамдаги муз қатламлари.
Дальность отброса снега - қорни улоқтириб (чиқариб) ташлаш узоқлиги - қорни машинанинг йўналтирувчи тармоқланган қисқа қувури (қор супургичи)дан, шнекли-роторли, роторли- фрезали қор тозлагичлардан фойдаланиб улоқтириб ташлаш масофаси. Шамол бўлмаганда горизонтал юзада ҳаракат йўналишига тик равишда тозалаш керак бўлган йўлнинг ўқидан ишғол қилинган юзагача ёки машина ўқидаи то сочиб ташлаш юзасигача ўлчанади.
Донесение дорожное - йўл хабарлари - йўлнинг ҳолати, шароити, ҳаракатнинг қулайликлари ва маълум вақт оралиғида йўлни қишки сақлаш хизматининг кўрган чора - тадбирлари ҳақида юқори ташкилотларга юбориладиган хабарлар.
Забор снегозадерживающий - қорни ушлаб турувчи тўсиқ - узоқ вақт давом этадиган кучли қор бўронлари рўй берадиган туманлар учун тўсиқли, қорни ушлаб қолувчи доимий турдаги қурилма.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling