Забор снегопередувающего действия - қорни учиртирадиган тўсиқ - панжарали доимий турдаги тўсиқли қурилма бўлиб, ер устидан 1,5-2 м баландликда ўрнатилади, ундан шамолли қор оқими жуда катта тезликда ўтишда тушиб қолмайди ва йиғилмайди, балки йўл пойидан ўтиб кетади, қорнинг ўтиш ҳажми 300-350 м3/мин дан кўп бўлган туманларда қўлланилади. Бундай тўсиқларни жуда чуқур бўлмаган ўймаларда қўллаш фойда беради.
Заграждение противоналедное - муз қатлами бўлишига қарши тўсиқ - ғов, дамба ва девор кўринишидаги, муз қатлами билан курашиш учун қўлланиладиган қурилмалар мажмуаси бўлиб, муз қатламининг деворга ҳаракатланишига йўл қўймайди.
Занос снежный - қор уюми - қор бўрони ҳосил қиладиган катта қалинликдаги ва зичликдаги қор тўплами бўлиб, шамолнинг тезлиги кам бўлган жойларда пайдо бўлади ва автомобилларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади.
Заполнение щита - тўсиқ тахтанинг тўлдирилиши - “Ёриқлар”га қаранг.
Захватка россыпи (розлива) - сепиш масофаси(қисми) - йўл ҳаракатини яхшилаш учун моддалар сепиш (қуйиш) керак бўлган йўлнинг қисми - қишда йўлни сақлашда яхмалакка қарши материал ёки аралашма, гоҳида кимёвий моддалар сепишни бажарувчи бир ёки бир нечта машина учун ажратилади.
Захватка снегоочистки - йўлнинг қордан тозаланадиган қисми - вақтнинг маълум бир даврида йўлни қордан тозаловчи бир ёки бир нечта машиналарнинг ишлаши учун ажратилган автомобиль йўлининг қисми.
Изгородь живая - жонли девор - баргли ва игнабаргли дарахтларни ёки буталарни ўтқазиш, талаб қилинган баландлик ва зичликда уларни қирқиш билан сақлаб турилади. Автомобиль йўлининг йўл пойидан 30-35 м оралиқ масофада жойлаштирилади ва қорни ушлаб қолиш учун хизмат қилади.
Изгородь плетёная - тўқима тўсиқ - бир-биридан 7-8 м оралиқда шахмат тартибида 10 м узунликдаги секциялар бўйича ўрнатиладиган симлардан ясалган қор кўчкиларини тутиб қолувчи иншоот.
Изгородь снегозадерживающая – қорни ушлаб қолувчи девор
- қорни ушлаб қолувчи вақтинчалик турдаги қурилма, у маҳаллий материаллар (шох-шабба, қамиш ва бошқалар)дан тайёрланади ва қордан сақловчи тахта тўсиқ девор каби ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |