Знаки дорожные автономные автоматические - автоматик автоном йўл белгилари - мураккаб йўл бўлаклари ёки қийин об-ҳаво шароитида ҳаракатланиш тартиби ҳақидаги ахборотларни кўрсатувчи белгилар. Улар метеорологик (туман, ёғингарчилик, яхмалак, шамол) шароитларда датчикларнинг сигналларига мувофиқ ишлатилади.
Знаки дорожные многопозиционные - кўп вазиятли йўл белгилари - ўзгарувчан ахборотларни кўрсатувчи белгилар.
Знаки дорожные на переносных опорах - кўчма таянчлардаги йўл белгилари - йўл ишлари олиб борилаётган ёки йўл ҳаракатини ташкил этиш схемаларига тезкор ўзгартириш киритилган жойларда қатнов кисмига ўрнатилган йўл белгилари.
Знаки дорожные управляемые - бошқариладиган йўл белгилари - ҳаракат шароитининг ўзгаришлари ҳақида йўл ҳаракати иштирокчиларига маълумот бериш учун фойдаланиладиган ўзгарувчи маълумотли йўл белгилари (йўлнинг юкланганлик даражаси, йўл иқлим кўрсаткичларининг ўзгариши, ЙТҲ ва таъмирлаш ишларини олиб бориш).
Зона видимости - кўриш минтақаси - тўсиқлардан ҳоли бўлган, қатнов қисми теварагидаги юза.
Зона контролируемая - назорат қилиб туриладиган минтақа
- йўл қатнов қисмининг бўлаги бўлиб, унинг ҳудудида детекторнинг сезги элементи транспорт воситаси келаётганлигини қайд этади.
Зона концентрации внимания - диққатни жамлаштириш минтақаси - транспорт воситаси олдидаги зона бўлиб, ҳайдовчининг диққат-эътибори шу зонага жалб этилган бўлади.
Зона опасная - хавфли ҳудуд - огоҳлантирувчи йўл белгилари билан белгиланган, аҳоли пунктидан ташқаридаги йўл бўлаги бўлиб, бу зонада ҳаракатнинг тезлик тартиби ўзгариши кутилади.
Зона пешеходная - пиёдалар минтақаси - шаҳар ёки аҳоли пунктидаги йўл тармоғининг қисми бўлиб, бу йўлда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ман қилинади.
Изменение направления движения - ҳаракат йўналишининг ўзгариши - масофадан туриб бошқариладиган светофорлар ва кўп мақсадли йўл белгилари ёрдамида тирбанд участкадан муқобил қатнов йўлига ҳаракатни йўналтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |