Дорога второстепенная - иккинчи даражали йўл - «Йўлни бўшатинг» ёки «Тўхтамасдан ҳаракатланиш ман қилинади» каби йўл белгилари билан белгиланади (1.1. бандга қаранг).
Дорога главная - асосий йўл - «Асосий йўл», «Иккинчи даражали йўл билан кесишув», «Иккинчи даражали йўлнинг туташуви» каби белгилар билан белгиланади (1.1. бандга қаранг).
Дорога неровная - нотекис йўл - йўл нотекисликлари (тўлқинлик, эгри-бугрилик, дўнгликлар) туфайли тезликнинг пасайиши, хавфсизлик коэффициенти 0,6 ва ундан кичик қийматларда акс этадиган йўл бўлаги.
Дорога скользкая - сирпанчиқ йўл - йўл ҳолатидаги шина ва қоплама орасидаги тишлашиш коэффициентининг қиймати 0,3 дан кичик бўлган йўл бўлаги.
Дороги равнозначные - бир хил даражали йўллар - қопламали ёки қопламасиз кесишаётган ёки бир-бирига туташаётган йўллар бўлиб, устунликни билдирувчи белгиларсиз ҳамда кесишиш олдидан
«Бир хил даражали йўллар кесишуви» йўл белгиси қўйилган йўллар.
Дорожка велосипедная - велосипед йўлаги - фақат велосипедчилар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлак.
Дорожка пешеходная - пиёдалар йўлаги - фақат пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлак.
Дорожно-транспортное происшествие - йўл-транспорт ҳодисаси - транспорт воситасининг йўлдаги қатиови жараёнида содир бўлиб, одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари, иншооотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса. Транспорт воситасини бошқариш имкониятининг йўқотилиши (“Бошқара олмаслик” ка қаранг) ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг нотўғри ҳаракати натижасида келиб чиқади, моддий зарар, инсонларнинг жароҳатланиши ва ўлимига сабаб бўлади. ЙТҲ қуйидагича бўлиши мумкин: а) транспорт воситаларининг пиёдалар, велосипедчилар, от-аравалар, от минганлар ва ҳайвонларни босиб кетиши; б) транспорт воситаларининг тўқнашуви; в) транспорт воситаларининг қўзғалмас жисмларга урилиши; г) ағдарилиш; д) йўловчиларнинг тушиб қолиши. Ўлим, шикастланиш ёки моддий зарар келтириб чиқарган ЙТҲ ҳам фарқланади. Келтирилган зарарнинг ўлчамига қараб
ЙТҲни қуйидагича ажратишади: ҳисоботли бўлмаган (ҳисобга олинмаган), ҳисоботли (ҳисобга олинган) ва ҳакозо.
Do'stlaringiz bilan baham: |