Автомобиль йўллари


Дымометр - тутун ўлчагич - дизель двигателининг ишлаб чиқарган чиқинди газидаги тутун миқдорини ўлчовчи асбоб. Железнодорожный переезд


Download 0.7 Mb.
bet342/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дымометр - тутун ўлчагич - дизель двигателининг ишлаб чиқарган чиқинди газидаги тутун миқдорини ўлчовчи асбоб.
Железнодорожный переезд - темир йўл кесиб ўтиладиган жой. 1.3. бандга қаранг.
Задержка движения - ҳаракатнинг тўхтаб, туриб қолиши - мазкур йўл учун меъёрий тезлик қийматига қараганда транспорт воситасининг тезликни мажбуран пасайтириши ёки тўхташи.
Зазор безопасности - хавфсизлик оралиғи - қарама-қарши йўналишда ҳаракатланувчи транспорт воситалари орасидаги хавфсиз оралиқ.
Замедление транспортного средства - транспорт воситасининг секинлашиши - транспорт воситаси тормозланаётганда унинг тезлигининг пасайиши.
Занос боковой - ён томонга сурилиш - транспорт воситаси орқа ғилдирагининг ёнлама сирғаниши.
Затор - тирбандлик - йўлнинг максимал даражада юкланган вақтида транспорт оқими ҳаракатининг тўхтаб қолиши.
Звуковая тень - овозли соя - тарқалиш йўлида жойлашган тўсиқ орқасидаги бўшлиқ бўлиб, бу ерда шовқин анча суст ёки умуман йўқ.
Зеркало заднего вида - орқани кузатиш ойнаси - ҳайдовчига транспорт воситаси орқасидаги йўл ҳолатини кўришга имкон берадиган ойна.
Знаки аварийной остановки - ҳалокат сабабли тўхташ белгиси - йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, тўхташ мумкин бўлмаган жойларда мажбурий тўхтаган ҳамда кўриниш ёмон бўлган жойларда тўхтаб турган транспорт воситасининг орқасидан
25...30 м оралиқда қўйиладиган махсус белги.
Знаки дорожные - йўл белгилари - йўлни жиҳозлаш элементлари бўлиб, йўл ҳаракатининг иштирокчиларига ҳаракат шароити, унинг хусусияти ва ҳаракат йўналиши ҳамда тартиби ҳақида ахборот берувчи шартли белгилар ёки ёзувлардан иборат. Йўл белгилари 7 гуруҳга бўлинади: 1) огоҳлантирувчи - йўл ҳаракати иштирокчиларига бирор хавф ҳақида, хавфли йўл бўлаги ва ундаги йўл шароитига хос хусусиятлар ҳақида ахборот берилади; 2) имтиёз - чорраҳалар, қатнов қисми, тор йўл бўлакларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди; 3) тақиқловчи - ҳаракатланишда чекланишлар киритиш ёки уларнинг алмаштирилгани ҳақидаги белгилар; 4)
буюрувчи - керакли йўналиш ва ҳаракат шароити ҳамда тартиби ҳақидаги йўл белгилари; 5) ахборот берувчи белгилар - йўл ҳаракати иштирокчиларига ҳаракатланиш тартиби хусусиятлари ёки аҳоли пунктлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар беради; 6) сервис белгилари - йўл ҳаракати иштирокчиларига техник ва маиший хизмат, медицина объектлари ҳамда масканлари ҳақида маълумот беради; 7) қўшимча ахборот белгилари - бошқа йўл белгилари ҳақида тўлиқроқ маълумот ёки чекланишлар ҳақидаги маълумотларни беради. Кўчмас ёритгичлар билан ёритиладиган йўлларда йўл белгилари ташқи ёритгичлар (ташқарида жойлашган ёритгичлар) ёки ички ёритгичлар (белги ичидаги жойлашган ёруғлик манбалари) билан ёритилади. Кўчмас ёриткичлари йўқ йўлларда йўл белгилари юзаси ёруғлик қайтарувчи материаллардан ишланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling