Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet372/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Полоса грунтовая - грунтли тасма - сунъий қопламасиз, кўпинча чим қопламаларга эга бўлган ер майдони. Енгил турдаги ҳаво кемасининг учиши ва қўниши амалга оширилишига имкон беради. Тупроқларнинг вақтинчалик намлиги ортиши вақтида учиш мумкин бўлмаган муддатга эга.
Полоса летная - учиш тасмаси - одатда ўзаро қарама-қарши йўналишда ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишини таъминловчи учиш майдонининг бир қисми, у учиш-қўниш тасмаси (СУКТ ёки УҚТ), ён хавфсизлик тасмаси (ЁХТ) ва охирги хавфсизлик тасмалари (ОХТ) ни ўз ичига олади.
Полоса летная главная - асосий учиш тасмаси - тўла ҳуқуқли ташкилотлар томонидан асосий тасма сифатида аниқлаб берилган учиш тасмаси. Энг катта узунликка, эга ва, одатда, ҳукмрон шамоллар йўналишида жойлашади. Бошқа учиш тасмалари ёрдамчи дейилади.
Порог ВПП - учиш-қўниш тасмасининг бўсағаси - ҳаво кемаларининг қўниши учун фойдаланиладиган учиш-қўниш тасмасининг бошланиш қисми.
Профиль поперечный ВПП и РД - УҚТ ва ЮКЙ нинг кўндаланг кесими - учиш-қўниш тасмаси ва юрғазиб бориш йўлакчасининг баландлик белгиси бўлган ва бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган вертикал қирқим. Кўпинча қиялиги бир томонга йўналган.
Радиус закруглений РД - ЮБЙ нинг бурилиш радиуси - юргазиб бориш йўлакчасининг бурилиш чегараларини кўрсатувчи чизиқ. У бошқарилиш тезлиги ва ҳаво кемаси шассисининг тузилмасига боғлиқ. Радиус ўлчамлари меъёрлаштирилган.
Рулежная дорожка (РД) - юрғазиб бориш йўлакчаси (ЮБЙ) - аэродромнинг баъзи қисмларини ўзаро бирлаштирувчи, ҳаво кемалари ва шатакка олиш учун махсус тайёрланган йўл. Юрғазиб бориш йўлакчаси қуйидаги турларга бўлинади:
Вспомогательная (ВРД) - ёрдамчи (ЁЮБЙ) - тўхтаб туриш жойларини ва бошқа махсус мақсадлардаги майдончаларни магистрал юрғазиб бориш йўлакчаси билан боғлайди;
Магистральная (МРД) - магистрал (МЮБЙ) - одатда учиш тасмаси бўйлаб жойлашади ва ҳаво кемаларининг чиқиш олди майдончасидан учиш-қўниш тасмаси охирига энг қисқа йўл билан бошқарилишини таъминлайди;
Собиратель - йиғгич - қуритгичлардан келиб тушадиган сувларни қабул қилиш ва уни коллекторга узатиш учун мўлжалланган қурилма. Йиғгичлар сунъий қопламага ёндош, намлиги ортган алоҳида тупроқли қисмларда ва тупроқли учиш тасмасининг намлиги ортган жойларида жойлаштирилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling