Засыпка траншеи - ҳандақни кўмиб тўлдириш - коллектор қувурлари ётқизиб бўлингандан сўнг одатда икки усулда
бажарилувчи механизациялаштирилган технологик иш. Юмшатилган тупроқ билан қувур бўшлиқларини тўлдириб текислаш, зичлаш ва ҳандакнинг бутун кенглигида тупроқни бульдозер билан суриш, сўнг шиббалагич ёки электр, пневматик шиббалагичлар билан зичлаш.
Крепление траншеи - ҳандақни мустаҳкамлаш - ҳандак деворларининг тўсатдан ағдарилиб тушиши олдини олувчи технологик иш. У ёғоч ёки анжомли металл иншоотлар (яхлит горизонтал ёки оралиқли ва яхлит вертикал) ёрдамида бажарилади.
Монтаж коллектора - коллекторни йиғиш - коллектор қувурларини ҳандақнинг текисланган тубига, бетон ёки темирбетонли асосга, лойиҳага асосан қиялик билан кранли қурилма ёки қувур ётқизгичлар ёрдамида ётқизиш ва уланган жойларини зич беркитиш бўйича бажариладиган технологик иш.
Обваловывание растительного грунта - ўсимлик тупроғини йиғиш - ер ишлари тугагандан сўнг учиш майдонининг чимли қатламини тиклаш учун фойдаланиладиган, қирқиб олинган ўсимлик тупроғини механизациялаштирилган усулда уюмларга йиғиш бўйича технологик жараён.
Освоение территории - ҳудудни ўзлаштириш - лойиҳа жойига кўчирилгандан сўнг қурилишнинг тайёрлов даврида бажариладиган ишлар мажмуи. У жойни тозалаш, дарахтларни ва харсанг тошларни кесиш, ковлаб олиш ва йиғиштириш, торф ва мохларни олиб ташлаш, дўнгликларни қирқиш ва қурилиш майдони ҳудудини қуритиш, ер ва текислаш ишларини ўз ичига олади.
Осушение территории - ҳудудни қуритиш - аэродром қурилиши майдонида ер қазийдиган ва қурилиш машиналарининг бир маромда ишлашини таъминловчи, намлиги ортган жойларни қуритиш ва вақтинчалик қуритиш тармоқларини қуриш бўйича асосий ишлар бошлангунигача бажариладиган технологик ишлар мажмуи.
Отрывка траншеи - ҳандақни ковлаш - кузатиш қудуқлари ўрнатиладиган жойларни кенгайтириш билан ҳандақ ҳосил қилиш ва коллектор қувурларини ётқазиш мақсадида сув оқимига қарама- қарши йўналишда тупроқни қазиш бўйича технологик ишлар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |