Автомобиль йўллари


Расчет устойчивости склонов и откосов


Download 0.7 Mb.
bet45/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Расчет устойчивости склонов и откосов - ёнбағирлар ва йўл чети қиялигининг чидамлигини ҳисоблаш - ўпирилиш (кўчки) минтақасида ёнбағир ва йўл чети қиялиги уларнинг барча ҳолатларида биринчи чегаравий ҳолат бўйича (чегаравий мувозанат шарти бўйича) бажариладиган ҳисоб усули. Бунда оғирликларнинг асосий уйғунлиги доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли оғирликлардан ташкил топади, махсус уйғунликка эса сейсмик ва портлаш ҳаракатлари, технологик жараёнларнинг таъсири ва бошқалар киради.
Резерв - захира - автомобиль йўли кўтармасини кўтариш учун фойдаланиладиган тупроқ олинадиган, тўғри шаклдаги, чуқур бўлмаган қазилмалар кўринишида тупроқ ишлаб чиқариш учун ажратилган ҳудуд. Захира қуриладиган йўл яқинида, бевосита кўтарма асоси ёнида, унинг бир ёки икки томонидан ёки тепалик томондан, иложи бўлмаганда эса йўлдан узоқда бир жойда тўпланган тупроқли очиқ конлар учун ажратилган қисмда кўрилади.
Связность грунта - тупроқнинг боғланганлиги - тупроқларнинг улар заррачаларини ажратишга интиладиган тазйиқ куч (юк)ларга қаршилик кўрсатиш қобилияти, шунингдек юпқа дисперсли тупроқларнинг сув билан намланиши ва қуритилишидан кейин алоҳида элементар заррачаларга бўлинмайдиган зич масса ҳосил қилиш қобилияти.
Селевой конус - сел конуси - тоғ ёнбағридан катта тезлик билан ҳаракатланувчи сув ва у билан ювилган тоғ жинслари: лойқа, балчиқ, гил, қум ва турли катталикдаги тошлардан ташкил топган оқим.
Слой дополнительный - қўшимча қатлам - йўл тўшамаси қатламларини ҳимоялаш вазифасини бажарувчи (ғовакли, совуқдан ҳимояловчи, лойқаланишга қарши ва бошқалар) асоснинг тузилмавий
қатлами. Йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини ҳисоблашда инобатга олинади.
Слой конструктивный - тузилмавий қатлам - йўл тўшамасининг алоҳида, бир хил материаллардан ва қўшни қатламдаги материаллардан ташкил топган, қўшни қатламдаги материал тури, унинг мустаҳкамлиги ва таркиби билан фарқланадиган қатлами. Йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини ҳисоблашда инобатга олинади.
Тип местности - жойнинг тури - жойнинг юзасидаги оқим хусусияти ва намлик даражаси бўйича тавсифланадиган мезон: 1 - қуруқ жойлар, 2 - йилнинг баъзи даврида ортиқча намликка эга бўлган нам жойлар, 3 - доимий ортиқча намликка эга бўлган зах жойлар. Йўл пойи ва йўл тўшамаларини лойиҳалашда инобатга олинади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling