Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet47/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Бассейн испарительный - буғланиш ҳавзаси - юза сувларнинг йиғилиши ва кейинчалик буғланиши учун автомобиль йўли бўйидаги сунъий ёки табиий пастлик жой. Сув сатҳининг ўзгариши буғланиш жадаллигига боғлиқ. Йўлдан ён ариқлар бўйича сувни олиб кетиш мумкин бўлмаганда, зарур ҳолларда даштли туманларда ва текис жойларда қурилади.
Берма - берма - катта қиялик ва узунликка эга бўлган, йўл пойи ён бағирларининг чизиғи бўйича ковланган тор горизонтал ёки ингичка қия тасма.
Бровка - қош(қирғоқ) - йўл пойи юзаси ва унинг ён-бағри текислиги туташган жойдаги кесишиш чизиғи. У бўйича автомобиль йўли пойининг ишчи белгиси аниқланади.
Быстроток - тез оқар - телескоп шаклидаги темирбетон қисмлардан зич бириктирилган йиғма нов кўринишидаги сувни четлатиш иншоотининг тури. Катта юзадаги ён бағирларда ўрнатилади ва сув оқимининг юқори тезлигида ҳисобланади. Тоғ ёнбағри ва бошқа ариқлардан (шу жумладан, ўпирилиш доирасидан четга) сувни четлатиш учун хизмат қилади ва сув қайтаргич қудуқ билан тугайди.
Водоотбойный колодец - сувни қайтарувчи қудуқ - тез оқимли ёки шаршарали ҳаракатланувчи сувларнинг энергиясини сўндириш учун мўлжалланган захни қочирувчи иншоот.
Водонепроницаемые экраны - сув ўтказмайдиган тўсиқлар - муз кўринишли сувлар оқимида музли тўсиқ қуриш ва уларнинг сунъий иншоотдан узоқроқда юзага чиқиши учун мўлжалланган иншоот.
Водоотвод дорожный - йўлдан сув кетказиш қурилмаси - йўл пойининг ортиқча намланиши ва йўл тўшамасида сувларнинг тўпланиши олдини олиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуи ёки алоҳида конструктив қурилмалар.
Водоотводные устройства - сувни қайтарувчи қурилмалар - йўл пойи ва йўл тўшамасидан сувни четлатувчи ва уларнинг ортиқча намланиши олдини олувчи иншоотлар мажмуи(ён ариқлар, новлар, сув туширувчи қудуқлар, сувни шимувчи ва захни қочирувчи қурилмалар).
Водосток (ливневая канализация) - тарнов (ёғин сувлари канализацияси) - ёмғир ва қор сувларини, кўчаларни суғориш ва ювиш сувларини, захни қочирувчи тизимлар ва биноларнинг ички оқава сувларини йиғиш ва четлатиш учун мўлжалланган шаҳарлардаги ер усти сувларини кетказиш тизими. Қуйидагиларга ажратилади: кўчанинг кўндаланг ён қисми таркибига кирувчи новлар, йўл четидаги ариқ, сувни четлатувчи ариқ, тальвег, ўзан, кичкина ирмоқчадан таркиб топган очиқ тизим; қувурлар тизимидан, сув қабул қилувчи ва кузатувчи қудуқлар ва камералардан ташкил топган ёпиқ тизим ҳамда очиқ ва ёпиқ тизимлар элементларини ўз ичига олувчи аралаш тизим.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling