Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дренажные устройства
- Заложение откоса
- Зероторы (охлаждающие установки И.С.Гапеева)
- Иглофильтр
- Канава боковая
- Колодец водосборный
Дренажная траншея - дренаж ҳандағи - ўзини дренаж сифатида намоён қиладиган, йўл ўқига параллел бўлган, кучсиз асос (ботқоқлик) қатламида жойлашадиган йўл пойи чўкишини тезлатадиган иншоот.
Дренажные устройства - дренаж қурилмалар - 1.4. бандга қаранг. Дюза - дюза - устунларга ўрнатиладиган ва шамол таъсирида бўлган қияликка деярли параллел жойлаштирилган тўсиқ, ер усти қатламида қорли шамол оқими тезлигини кучайтиришга кўмаклашиб, кўчки ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Заложение откоса - йўл ёнбағрининг қиялиги - йўл ёнбағрининг горизонтал акси. Земляное полотно улучшенное – яхшиланган йўл пойи - йўл пойи материалига қурилиш жойида ишлов бериш усули билан ўрнатилган қатлам. Зероторы (охлаждающие установки И.С.Гапеева) - зероторлар (И.С.Гапеевнинг совитувчи қурилмаси) - сув бардошгача тупроққа ботирилган ва керосин билан тўлдирилган ёпиқ металл қувур; музли тўсиқлар қуриш учун мўлжалланган. Иглофильтр - игнали сузгич(фильтр) - очиқ ҳолатда сувни пасайтириш мумкин бўлмаганда, тупроқлардаги сувни 2 м/сут. сизиб ўтказиш коэффициенти билан чуқурликка пасайтириш учун жиҳоз. Сувни шимиш баландлиги 7-8 м. Канава боковая - йўл четидаги ариқ - 1.4. бандга қаранг. Канава нагорная - тоғ ён бағри ариғи - тоғ ён бағридан оқиб тушадиган сувни ушлаб қолиш ва уни йўлдан кетказиш учун йўлнинг тоғли томонидан қазилган ариқ. Канава перехватывающая - ушлаб (тутиб) олувчи ариқ - ўпирилиш ҳаракати йўналишига ўткир бурчак остида ётқазиладиган ариқлар тармоғи кўринишидаги иншоот. Уларнинг туби ва деворлари бетонлаштирилади. Канава поперечная - кўндаланг ариқ - катта ҳажмда сув йиғилиши кутилганда йўл четидаги ариқлардан, йўл пойидан ташқи томонга сувни тушириш учун қуриладиган сувни кетказтиш кетказиш ариғи. Колодец водосборный - сув йиғувчи қудуқ - 1.4. бандга қаранг. Колодец поглошающий - сингдирувчи қудуқ - ер юзасига яқин жойлашган ер ости сувларини сингдира оладиган бирмунча чуқур сув ўтказмайдиган қатламларга тушириш учун оддий ёки бурғуланган қудуқ. Йўл пойидан фойдаланиш шароитларини яхшилаш учун кўпроқ текислик жойларда қурилади. Кольктафель - кольктафель - қорни бошқарувчи таъсир кучига эга, қор кўчкисига қарши, ўзини алоҳида турувчи қурилма сифатида намоён қиладиган, трапеция шаклидаги кесимга эга бўлган иншоот. Контрбанкет - контрбанкет - кўтармага тиргак девор ўрнига қўшимча тўкма кўринишида тупроқдан ёки тошдан қуриладиган муҳандислик иншооти. Тик ёнбағирларда кўтарма этагида ёки ярим кўтарма-ярим ўймада уларни мустаҳкамлаш ёки асоснинг дўппайиб чиқишига йўл қўймаслик мақсадида қурилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling