Автомобиль йўллари


Геосетка - геотўр - тўр туйнуги тўқиш элементига қараганда кенгроқ бўлган туташмаларга боғланадиган геосинтетик материал. Геотекстиль -


Download 0.7 Mb.
bet49/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Геосетка - геотўр - тўр туйнуги тўқиш элементига қараганда кенгроқ бўлган туташмаларга боғланадиган геосинтетик материал.
Геотекстиль - геотўқима - сезиларли улушдаги синтетик компонентли, турли толали хом ашёлардан тайёрланадиган ва ер иншоотларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашда турли мақсадларда қоплама сифатида фойдаланиладиган тўқима ёки нотўқима ўрамли қурилиш материали.
Геотекстиль нетканный - нотўқима геоматериал - ишқаланиш ва ёки ёпишиш воситасида мустаҳкамланган, аниқ йўналтирилган ёки эркин йўл тутилган толалардан ташкил топган тўқима, юпқа тахта ёки намат кўринишидаги геосинтетик материал.
Геотекстиль тканный - тўқима геоматериал - калава, тола, ип, тасма ва бошқа элементлар бир ёки бир неча компонентларининг, одатда, тўғри бурчак остида тўқилиши йўли билан олинадиган геосинтетик материал.
Глубина выемки - ўйма чуқурлиги - ўймада йўл пойи ўқи бўйича тупроқ юзасининг ташқи сатҳидан йўл тўшамаси пастигача бўлган оралиқ.
Дно корыта - корито туби - тупроқли ён кўтармалар ёки уларсиз бевосита йўл тўшамаси қуриладиган йўл пойининг зичланган юзасини шартли белгилаш.
Дрена вертикальная песчаная (пластиковая) - қумли (эгилувчан) вертикал ер ости зах қочирувчи канал - кучсиз асос (ботқоқ) қатламидаги иншоот, режада зах қочирувчилар шахмат тартибида жойлаштириладики, бу асосдан сувларнинг сизиб ўтишини тезлатиш ҳисобига ботқоқликдаги йўл пойининг чўкишини тезлаштириш имконини беради.
Дрена вертикальная ребристая - қовирғасимон вертикал ер ости зах қочирувчи канал - ўтиш қисми ва майсалар экиб мустаҳкамланган йўл чети орасига ўрнатилган, йўл тўшамасидан сизиб ўтган сувларни йиғиш учун ва майсалар экиб мустаҳкамланган йўл четидан ўтиш қисмига сувларнинг сизиб ўтиши олдини оладиган захни қочирувчи конструкция.
Дрена фильтрующая - сизиб ўтказувчи ер ости зах қочирувчи канал - ғовакли тешилган материалдан ясалган қувур ёки ғовак материаллар ётқизилган ва тўлдирилган очиқ чокли, одатда, 1 м чуқурликдаги, ўзини ариқча сифатида намоён қиладиган зах қочирувчи. Зах қочирувчи ҳам юза сувларини, ҳам ер ости сувларини йиғиш учун (одатда, 0,6 м кенгликдаги “сизиб ўтказувчи зах қочирувчи”) ёки фақат ёпиқ ер ости сувлари учун (одатда, 0,15 м кенглик атрофидаги” француз сизиб ўтказувчиси”) фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling