Автомобиль йўллари


Дорожная одежда переходная


Download 0.7 Mb.
bet55/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дорожная одежда переходная - ўтиш йўл тўшамаси - боғловчиларни қўлламасдан қистириш усулида мустаҳкамланган чақиқнинг мустаҳкам жинсларидан; чағиртош ва бўлакланган тошлардан, шунингдек оптимал донадор таркибли чақиқ-шағал аралашмалардан қурилган йўл тўшамаси.
Дорожные плиты - йўл плиталари - йиғма қопламалар ва йўл тўшамаси асосларини қуриш учун қўлланиладиган яхлит материалли плиталар. Темирбетон ва бетон плиталар энг кўп тарқалган, асфальтобетон плиталар, шунингдек синтетик материалли плиталар қўлланиладиган ҳоллар ҳам учрайди.
Дорожное покрытие - йўл қопламаси - транспорт воситаларидан тушадиган оғирликни бевосита қабул қилувчи ва берилган фойдаланиш талабларини таъминлаш ва йўл асосини атмосфера омиллари таъсиридан ҳимоялаш учун кўзда тутилган, йўл асоси устига қуриладиган йўл тўшамасининг бир ёки кўп қатламли устки қисми.
Зернистые материалы слоев дорожной одежды - йўл тўшамаси қатламларининг донадор материаллари - ўзаро бирикишга эга бўлмаган (чақиқтош, қум, шағал ва б.), алоҳида доналардан ташкил топган йўл қурилиш материаллари.
Классификация дорожных одежд - йўл тўшамасини таснифлаш - йўл тўшамасининг иш қобилиятини тавсифлайдиган, уларнинг асосийлигидан келиб чиқиб йўл тўшамаларининг турларга бўлиниши.
Кромка шва - чокнинг чети (ҳошияси) - бетон тош тахта ва чок девори юзасида юзага келадиган чизиқ.
Малосвязные материалы слоев дорожной одежды - йўл тўшамаси қатламларининг кам боғланган материаллари - ўзаро сезиларли бирикишга эга бўлмаган материаллар, заррачалар; улардан қурилган йўл тўшамалари қатлами бурилишлардаги чўзилишларга қаршилик кўрсата олмайди (қумли, шағалли, чақиқли материаллар). Баъзан бу материаллар кучсиз боғланганлар деб аталади.
Морозоустойчивость дорожной одежды - йўл тўшамасининг совуққа чидамлилиги - йўл тўшамасининг йўл қўйилган чегарада совуқдан кўпчиб кўтарилишини чеклаш хусусияти.
Мостовая брусчатая - чорқирра тош ётқазилган йўл - параллелепипед шаклига яқин, остига томон торайиб борувчи тошли ёки куюндили чорқирра - донали материаллардан қурилган мукаммал турдаги йўл қопламаси. Боғлагич билан ва чоклари тўлдирилиб қурилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling