Автомобиль йўллари


Дорога грунтовая улучшенная


Download 0.7 Mb.
bet54/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дорога грунтовая улучшенная - яхшиланган тупроқ йўл - қатнов қисми скелетли қўшимчалар (шағал, қуюнди ва бошқалар) киритиш йўли билан яхшиланган, текисланган тупроқ автомобиль йўли, паст турдаги қоплама. ғилдирак излари ҳосил бўлишининг олдини олиш учун доимо текислаб туриш талаб қилинади.
Дорога зимняя - қишки йўл - қатнов қисми (яхлит ёки ғилдирак изли) қатлам - қатлам музлатилган ёки зичланган қор ва
муздан қурилган, шунингдек бевосита музлаган дарё, кўл юзасидан ўтказилган йўл.
Дорога лежневая - тўсинлардан қурилган йўл - қатнов қисми тасма кўринишидаги ёғочлардан қурилган, автомобиль ёки трактор ўтиш кенглигига тенг масофада ётқазилган ва кўндаланг тўсинчалар билан бириктирилган йўл.
Дорожная одежда - йўл тўшамаси - 1.3. бандга қаранг.
Дорожное основание - йўлнинг асоси - автомобилдан тушадиган оғирликни қоплама билан бирга қабул қилувчи ва уни қўшимча қатламлар ёки бевосита йўл пойи тупроғига тақсимлаш учун кўзда тутилган йўл тўшамасининг остки кўтарувчи қатлами.
Дорожная одежда капитальная - мукаммал йўл тўшамаси - энг юқори иш қобилиятига эга бўлган, юқори тоифали йўлнинг хизмат муддатлари ва ҳаракат шароитларига мувофиқ келадиган йўл тўшамаси.
Дорожная одежда низшая - оддий йўл тўшамаси - чақиқтош- шағал-қумтош аралашмалари; унча мустаҳкам бўлмаган тош материаллар ва шлаклар; турли маҳаллий материаллар билан яхшиланган ва мустаҳкамланган тупроқлар; ёғоч материаллар ва б.лардан тайёрланган йўл тўшамаси.
Дорожная одежда облегченная - енгиллаштирилган йўл тўшамаси -III, IV тоифали йўлларда, шунингдек II тоифали йўлларда йўл тўшамасини босқичма - босқич қуришда қўлланиладиган, такомиллаштирилган қопламали (шимдириш усулида боғловчилар билан ишлов берилган қора чақиқтошдан, цемент билан биргаликда битум эмульсия қурилмасида ишлов берилган йирик парчали материаллардан, қумли ёки қумлоқ тупроқлардан ҳосил қилинган асфальтобетонли, қатронбетонли) йўл тўшамаси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling