Прослойка изолирующая - изоляцияловчи оралиқ қатлам - қўшимча сув ўтказмайдиган тузилмавий қатлам. Сув сатҳидан ёки ер юзасидан йўл тўшамаси остигача бўлган талаб қилинган масофани таъминлаш мумкин бўлмаганда йўл пойи ичига қурилади. Қатламлар қуйидагича бўлиши мумкин: яхлит ва ёпиқ (қалинлиги 3-8 см) ёки капилляр тўсувчи (қалинлиги 10-15 см). Қоплама юзасидан қуйилиш чуқурлиги II йўл-иқлим минтақаси учун 0,9 м дан кам бўлмаслиги ва ер ости сувларининг мумкин бўлган энг баланд сатҳидан ёки кўтарманинг узоқ муддатли сув босадиган сатҳидан 0,2 м баланд бўлиши лозим.
Прослойка противозаиливающая - лойқаланишга қарши оралиқ қатлам - боғловчи тупроқ зарраларини юқорига - йўл тўшамасининг тузилмавий қатламларига ўтишидан ҳимояловчи, яъни лойқаланишдан ҳимояловчи қўшимча қатлам.
Слой выравнивающий - текисловчи қатлам - йўл тўшамасининг бирор - бир тузилмавий қатлами юзасидаги нотекисликни текислаш учун турли материаллар ёки қоришмалардан тайёрланадиган юпқа қатлам.
Слой дренирующий - захни қочирувчи қатлам - йўл тўшамаси остидан ер ости сувларини четлатишни ва сатҳни пасайтиришни таъминловчи ёки йўл пойини қуритиш учун хизмат қилувчи ғовакли материаллардан қуриладиган қўшимча тузилмавий қатлам.
Слой износа - ейилиш қатлами - кўп қатламли йўл тўшамасининг устки юпқа қатлами. Одатда, органик боғловчилар билан ишлов берилган чақиқтошдан йўл тўшамаси юзаси бўйлаб текисланган гиламча кўринишида бажарилади. Қопламанинг ҳисобланган қалинлигига кирмайди ва йўлдан фойдаланиши жараёнида вақтивақти билан тикланиб турилиши лозим.
Слой морозащитный - совуқдан ҳимояловчи қатлам - йўл пойи тупроқларининг ва йўл тўшамасининг манфий ҳарорат таъсиридаги деформацияларини бартараф этиш мақсадида совуққа чидамли материаллардан қуриладиган қўшимча тузилмавий қатлам.
Слой подстилающий - тўшаладиган қатлам - тупроқли асоснинг юқори қатлами ёки бевосита йўл тўшамаси остида ётувчи, уни кўтариб турувчи қатламларнинг иш шароитини яхшилайдиган материаллар қатлами (қум ва ш.қ.).
Do'stlaringiz bilan baham: |