Покрытие дорожное капитального типа - мукаммал турдаги йўл қопламаси - цементбетон, асфальтбетон ва тошли ёки бетонли асосга ётқазилган чорқирра ва кошинкор тошли такомиллаштирилган қоплама.
Покрытие дорожное колейное - ғилдирак изли йўл қопламаси
- ўқлари орасидаги масофа ғилдиракли ёки ўрмаловчи транспорт воситасининг ғилдирак излари орасидаги кенгликка тенг бўлган темирбетон тош тахтадан ёки ёғочли тўшамадан иккита алоҳида ингичка тасма кўринишида ётқазиладиган вақтинчалик турдаги ёки махсус белгиланган қоплама.
Покрытие дорожное многослойное - кўп қатламли йўл қопламаси - физикавий - механикавий хусусиятлари бўйича бир хил ёки кам фарқ қиладиган ва ҳисобланган мустаҳкамликни таъминловчи икки қатлам ёки бир турдаги материаллардан кўп қатлам қилиб қуриладиган қоплама.
Покрытие дорожное монолитное - монолит(яхлит) йўл қопламаси - пўлат сим (тор)ни олдиндан вақтинчалик таянчларда мустаҳкамлаб тортиб, сўнг цементбетон қопламаси ётқазиш йўли билан қуриладиган, олдиндан зўриқтирилган чивиқли қуйма қоплама. Бетон 70-80% лойиҳавий мустаҳкамликка эришганидан сўнг симлар таянчдан ажратилади ва уларнинг кучланиши симнинг бетон билан тишлашиши ҳисобига сақланиб қолади.
Покрытие дорожное низшего типа - паст турдаги йўл қопламаси - маҳаллий аҳамиятдаги, одатда, V тоифадаги йўлларда қўлланиладиган, кўпинча турли маҳаллий материаллар билан яхшиланган ва мустаҳкамланган, кам мустаҳкамликдаги материаллар ва аралашмалардан қурилган қоплама.
Покрытие дорожное облегченное - енгиллаштирилган йўл қопламаси - органик боғловчилар(жумладан, турли қўшимчалар) билан ишлов берилган, чақиқтош ва шағал материалли, такомиллаштирилган қоплама, Ш маркали асфальтбетон.
Покрытие дорожное, обработанное битумом (черное) - битум билан ишлов берилган йўл қопламаси(қора) - суюқ органик боғловчилар билан ишлов берилган, чақиқтош ва шағал материаллардан қурилган, такомиллаштирилган, енгиллаштирилган қоплама.
Do'stlaringiz bilan baham: |