Покрытие дорожное из асфальтобетона на модифицированном битуме - модификацияланган битумли асфальтбетон йўл қопламаси - битум, одатда, унинг ёриқларга бардошлилигини оширадиган турли хил қўшимчалар билан модификацияланган ҳолдаги асфальтобетон аралашмалардан қурилган йўл тўшамасининг устки қатлами.
Покрытие дорожное бетонное - бетонли йўл қопламаси -
“Цементбетон йўл қопламаси”га қаранг.
Покрытие дорожное гравийное - шағалли йўл қопламаси - зичлаш йўли билан шағалли қоришмалардан қурилган ўтувчи турдаги қоплама. Йўл пойининг бутун кесими (ўроқ шаклидаги кесим) ёки фақат қатнов қисми кенглиги бўйича бир ёки икки қатламда ётқизилади.
Покрытие дорожное дегтебетонное - қатрон бетонли йўл қопламаси - қатрон бетонли қоришмалардан қурилган ва зичланган, бир, икки қатламли, такомиллаштирилган, енгиллаштирилган қоплама.
Покрытие дорожное из дренирующего асфальтобетона - сув ўтказувчан асфальтбетонли йўл қопламаси - сувни ўз қатламининг ичига буриб юбориб, амалий жиҳатдан ёғинли даврларда ҳам қопламанинг қуруқ ҳолатини таъминлайдиган ва автомобиль ғилдирагининг қоплама билан тишлашиши юқори коэффициентига эришишга кўмаклашадиган зич асфальтбетон асосга ўрнатилган, юқори даражада ғовакли махсус асфальтбетон қоплама.
Покрытие дорожное из литого асфальта - қуйма асфальтли йўл қопламаси -таркибида битуми (ғоваклар ҳажмидан 5% га кўп) оширилган ва юқори эгилувчанликка эга бўлган қуйма асфальт қумли қоришмадан қурилган, бир қатламли, зич, такомиллашган, енгиллаштирилган йўл қопламаси. Жойида тайёрланади ва механизациялашган асбоблар билан енгил зичланади.
Покрытие дорожное из песчаного асфальтобетона - қумли асфальтбетонли йўл қопламаси - такомиллаштирилган, мукаммал йўл қопламаси, асфальтбетон қопламанинг бир тури. Скелет қисми бўлмаган асфальтбетон қоришмадан қурилади.
Покрытие дорожное из щебнемастичного асфальтобетона - чақиқ тош мастикали асфальтбетон йўл қопламаси - целлюлоза, минерал кукунлар қўшилган (8...12%), майда чақиқтошнинг оширилган миқдоридан (10мм дан, баъзан 20мм гача), битумнинг оширилган миқдоридан (6...8%) ташкил топган чақиқтош-мастика асфальтбетон аралашмали зич қоплама. Зичлашда тебранма катокларни қўллаш тавсия қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |