Динамический фактор автомобиля - автомобилнинг динамик омили - бошловчи ғилдираклардаги тўлиқ тортиш кучи ва автомобилнинг бир бирлик массасига тўғри келадиган ҳаво муҳити қаршилиги орасидаги фарқ. Бу фарқ горизонтал, нисбатан равон йўл қисмларида автомобилнинг одатдаги ҳаракати учун бошловчи ғилдиракнинг қоплама билан тишлашиш кучидан кичик ёки тенг, тортиш кучи бўйича эса ҳаракатга қарши кучлар йиғиндисидан катта ёки тенг бўлиши керак .
Допуск - йўл қўйилган - йўл ва кўприк иншоотларининг баъзи қисмлари ўлчамларининг лойиҳада ёки қоидаларда белгиланган (6.1. бандга қаранг) ўлчамларидан энг катта ёки энг кичик рухсат этилган оғиши.
Дорожная одежда жесткая - қаттиқ (бикир) йўл тўшамаси - бир хил эластик ёки қатламли асосда ётувчи тош тахталарнинг шартли ёки бошқа кўринишдаги туташишида охири ўлчамли тош
тахтадек ишлайдиган тўшама. қаттиқ йўл тўшамаларга цементбетон қопламалар, шунингдек деформация чоклари билан такомиллаштирилган тош йўллар киради.
Дорожная одежда нежесткая - қаттиқ бўлмаган (нобикир) йўл тўшамаси - чексиз ёки чекли қалинликдаги ишловчи тўшама. Унга асфальт ва қатронбетонли, битум, цемент, оҳак мажмуи ва бошқа боғловчилар билан мустаҳкамланган материаллардан, тупроқлардан, шунингдек донадор материаллардан (чақиқтош, қуюнди, шағал) тузилган қатламли йўл тўшамалари киради.
Жесткость - қаттиқлик - материал ёки иншоот тузилмаси- нинг деформация ҳосил бўлишга қаршилик кўрсатиш хусусияти.
Запас прочности - мустаҳкамлик захираси - материал учун ~ берилган шароитда унинг ишлаши учун табиий мустаҳкамлигининг талаб қилинадигани билан солиштиргандаги ортиқчаси; иншоот учун
- ҳақиқий мустаҳкамлигини зарурийси билан солиштиргандаги қолдиқ.
Износостойкость покрытия - йўл қопламасининг емирилишга чидамлилиги - ҳаракатдаги транспорт воситалари ғилдираги таъсиридан йўл қопламасида юзага келадиган емирилиш (едирилиш)га йўл қопламасининг қаршилик кўрсата олиш хусусияти. Интенсивность движения приведенная - келтирилган ҳаракат жадаллиги - тасмадаги ҳисобий автомобилга келтирилган
транспорт оқимининг ҳаракат жадаллиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |