Высота под мостом свободная - кўприк остидаги бўш баландлик - баланд сув сатҳидан ёки кема юра оладиган ҳисобий сатҳдан оралиқ қурилмаларнинг остигача бўлган кўприк остидаги энг кичик масофа.
Высота строительная - қурилиш баландлиги - оралиқ қурилма ўртасида ёки таянчда ўлчанадиган, оралиқ қурилма остидан кўприк иншоотидаги энг баланд нуқтагача бўлган масофа.
Габарит подмостовой - кўприк ости ўлчами (габарити) - кўприк оралиғидаги бўшлиқ чегараларининг оқим йўналишига перпендикуляр, чегаравий кўриниши, унинг ичига кўприк конструкцияларининг ёки унинг остидаги қурилмаларнинг элементлари киритилмайди.
Габарит приближения конструкций - конструкцияларнинг яқинлик (габарит) ўлчами - йўл ёки кўприк иншооти қатнов қисмнинг бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган, ичига конструкциялар (кўприк, тоннел ва бошқалар) ёки улар устида (ичида) жойлашган қурилмалар кирмаслиги керак бўлган чегаравий кўриниш. Кўприк, йўл ўтказгич устидаги ва остидаги, тоннел ва бошқаларнинг ўлчамлари ажратилди.
Галерея - айвон йўл(галерея) - тош, қор, тоғ жинслари босиб қолишидан транспорт йўлини ҳимояловчи, том тиркаладиган устун ёки девор кўринишида бажариладиган тоғ йўлидаги муҳандислик иншооти.
Длина моста - кўприк узунлиги - кўприк ўқи бўйича ўлчанадиган, унинг боши ва охири орасидаги масофа (“Кўприкнинг боши”, ”Кўприкнинг охири”га қаранг).
Длина пролетного строения - оралиқ қурилма узунлиги - оралиқ қурилманинг ўқи бўйича ўлчанадиган, унинг чекка тузилмавий элементлари орасидаги масофа.
Испытание моста - кўприкни синаш - кўприкнинг техник ҳолатини текшириш, лойиҳавий катталикларни ҳисоблаш билан унинг ишлаш қобилиятини аниқлаш мақсадида кўприкни юк билан юклаш.
Книга мостовая - кўприк китоби - иншооти, тузилмаси, материаллари, кўтариш қобилияти, техник ҳолати, ўтказилган синовлар, тиклаш ва тузатиш ишлари тарихи ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисобот ҳужжати.
Конец моста - кўприк охири - қирғоқдаги таянч қанотчаси охирини ёки қирғоқдаги таянчнинг бошқа кўринишдаги тузилмавий элементлари ёки оралиқ қурилмани кўприк ўқи билан туташтирувчи чизиқнинг километри йўналиши бўйича саналганда охирги кесишиш нуқтаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |