Автомобиль йўллари


Требуемый коэффициент прочности дорожной одежды -


Download 0.7 Mb.
bet74/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Требуемый коэффициент прочности дорожной одежды - талаб қилинган мустаҳкамлик коэффициентидаги йўл қопламаси - тарангликнинг умумий модулини ҳисоблаш учун йўл тўшамаси таранглигининг энг кам талаб қилинган умумий модулига кўпайтириладиган ҳисобий кўрсаткич (тушунча киритилган: ОДН 218.046.01.)
Трещиностойкость - ёриқларга бардошлилик - яхлит қоплама- лар ёки йўл тўшамалари конструктив қатламларининг табиий-иқлим омиллари ва транспорт воситалари таъсирида ёриқлар ҳосил бўлишига қаршилик кўрсата олиш қобилияти. Автомобиль йўли қопламасининг ишончлилигини тавсифловчи ўлчамлардан бири.
Упругость дорожной одежды – йўл тўшамасининг эластиклиги йўл тўшамаси тузилмавий қатламларининг деформацияни келтириб чиқарувчи кучлар таъсири тўхтаганда дастлабки ҳажми ва шаклини тиклаб олиш ҳусусияти (эластик “деформация” га қаранг).
Устойчивость конструктивного слоя - тузилмавий қатламнинг чидамлиги - кўп марта қайтариладиган оғирликлар, об- ҳаво, иқлим ва гидрологик омиллар таъсирида йўл тўшамаси тузилмавий қатламининг ўлчами, шакли ва хусусиятларининг вақт давомида сақланиши. (Йўл тўшамасининг ишончлигини тавсифловчи катталиклардан бири).


  1. КЎПРИК ИНШООТЛАРИ, ҚУВУРЛАР ВА ФИЛЬТРЛОВЧИ КЎТАРМАЛАР

    1. Умумий тушунча Кўприк иншоотларининг таснифи


Акведук - акведук (нов) - сув ўтказгич (канал ёки қувур ўтказгич)нинг бир қисми ҳисобланадиган дарё, қуруқ транспорт йўли ва бошқалар устидан ўтадиган кўприк иншооти
Балкон - айвон - бир томонидан тоғ ёнбағрига туташувчи ва йўлнинг зарурий кенглигини таъминлаш учун хизмат қилувчи тоғ йўлидаги кўприк иншооти.
Виадук - виадук - ўтиш сатҳи тўсиқ тубидан баланд жойлашадиган чуқур жар, дара, қуруқ сой, жарлик устидан ўтадиган кўприк иншооти.
Высота моста - кўприк баландлиги - қопламанинг энг юқори нуқтасидан ёз чиласидаги ўртача сув сатҳигача бўлган масофа.
Высота проезда - ўтиш баландлиги - йўл ўтказгич остида ер сатҳи, қатнов қисм юзаси, из (рельс)нинг бошидан унинг устида жойлашган кўприк элементининг остки қиррасигача бўлган энг кичик масофа. Бу баландлик транспорт воситаларининг ўтиши мумкинлиги ёки чекланганлигини белгилаб беради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling