Расстояние между швами - чоклар орасидаги масофа - ҳароратнинг ўзгаришидан ёриқлар юзага келмаслиги учун бетон қопламларини энг катта узунликдаги тош тахта(плита)ларга ажратиб ҳисоблаш йўли билан белгиланадиган оралиқ.
Расчет жестких дорожных одежд - қаттиқ йўл тўшамасини ҳисоблаш - йўл тўшамаси қаттиқ қатламларининг оқилона ўлчамларини аниқлаш. Эластик асосдаги тўсиқ ва тош тахта (плита) назариясига ҳамда оғирлик таъсирида тош тахтанинг эгилиши ва асос юзасининг чўкиши билан боғлиқ умумий дифференциал тенглама ечимига асосланади. Оғир юкларни ўтказиш шарти бўйича белгиланган бетонли тош тахта қалинлиги, албатта, ҳарорат таъсиридан юзага келадиган кучланишда текширилади.
Расчет нежестких дорожных одежд - қаттиқ бўлмаган йўл тўшамасини ҳисоблаш - йўл тўшамаси тузилмавий қатламларининг оқилона ўлчамларини аниқлаш уч мезон бўйича амалга оширилади: тупроқда ва бўш боғланган материалли қатламларда силжишга қаршилиги бўйича (улардаги силжитувчи кучланиш силжиш бўйича маҳаллий чегаравий мувозанатга етмаслиги керак); қуйма қатламларнинг эгилишга қаршилиги бўйича (кўп марта такрорланадиган эгилишдаги чўзувчи кучланишлар шу қатлам материали учун чарчаш ҳолатини инобатга олиб белгиланган рухсат этилган кучланишлардан ошмаслиги керак); кучланиш ва деформация орасидаги чизиқли боғлиқлик сақланиб қолиш учун чегараланадиган бутун тузилманинг эластик эгилишга қаршилиги бўйича.
Срок службы дороги - йўлнинг хизмат қилиш муддати - 7.1. бандга қаранг.
Схема приведенных нагрузок - келтирилган оғирликлар схемаси - тегишли иншоот режасида юкли транспорт воситаларида келтирилган оғирликларнинг график тасвири. Одатда, графикада
оқилона бирликка келтирилган оғирликлар сонига аниқ кенгликдаги тасма тўғри келади.
Толщина плиты расчетная - тош тахтанинг ҳисобий қалинлиги - автомобиль йўли даражаси, маҳаллий тупроқларда ва иқлим шароитида ҳаракатланиши шароитини инобатга олиб ҳисоблаш натижасида белгиланган цемент - ёки асфальтбетон қопламали тош тахта қалинлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |