Мост - кўприк - сувли тўсиқ устидан ўтувчи муҳандислик иншооти.
Мост автодорожный - автомобиль йўли кўприги - автомобиль йўлидаги ёки трамвай ҳаракати бўлмайдиган кўчадаги кўприк.
Мост алюминиевый - алюмин кўприк - оралиқ қурилмалари алюмин қотишмаларидан иборат кўприк.
Мост арочный - равоқли (аркли) кўприк - оралиқ қурилмаси равоқ ёки гумбазли кўприк. Кўприклар икки ошиқ-мошиқли, уч ошиқ-мошиқли ва ошиқ-мошиқсиз равоқли (гумбазли) бўлиши мумкин. Қуйидаги турлари мавжуд: равоқли консолли - оралиқ қурилмаси таянчлари билан қаттиқ боғланган, тортиқли, ярим равоқли кўринишда бажарилган, қатнов қисм сатҳида жойлашган, оралиғи ўртасида бўйлама ҳаракатланувчи ошиқ-мошиқ билан бирлашган тиргаксиз тизимли кўприк; тортиқли равоқли (тиргаксиз) -
«Тортиқли равоқли оралиқ қурилма», 3.2. бандга қаранг; тиргакли равоқли - равоқ тиргаги таянчга ўтказиладиган равоқли кўприк; ошиқ
- мошиқли равоқли - ошиқ - мошиққа эга бўлган равоқли кўприк.
Мост балочный - тўсинли кўприк - оралиқ қурилмаси, яхлит деворлари тўсин, фермалар кўринишида бажариладиган кўприк. Вертикал оғирликларни таянчга фақат вертикал таянчли босимлар кўринишида узатади. Турлари - тўсинли консолли - оралиқ қурилмаси консолга эга бўлган тўсинли кўприк.
Мост бетонный - бетон кўприк - оралиқ қурилмалари бетонли бўлган кўприк.
Мост большой - катта кўприк - узунлиги 100 м дан ортиқ, шунингдек узунлиги кичик, лекин оралиқ қурилмаси 60 м дан ортиқ бўлган кўприк.
Мост вантовый - вантли кўприк - оралиқ қурилмаси қаттиқлик тўсинидан ва унинг қия элементларини ушлаб турувчи дев устунларга мустаҳкамланган, эластик таянч вазифасини бажарувчи вантдан ташкил топган кўприк.
Мост висячий - осма кўприк - оралиқ қурилмасида эгилувчан кабел ёки пўлат арқон асосий кўтарувчи элемент бўлиб хизмат қиладиган, қаттиқлик тўсинини осма ёрдамида ушлаб турадиган ва кучни дев устунга узатиб берадиган кўприк. Турлари: тиргаксиз - кабелларда юзага келадиган горизонтал таркибий куч қаттиқлик тўсинига узатиладиган осма кўприк (“Тиргаксиз осма оралиқ қурилма”, 3.2. бандга қаранг); тиргакли - кабелларда юзага келадиган горизонтал таркибий куч махсус таянчларга узатиладиган осма кўприк («Тиргакли осма оралиқ қурилма», 3.2. бандга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |