Модуль упругости эквивалентный - эквивалент эластиклик модули - кўп қатламли йўл тўшамасининг эластиклик хусусиятлари тавсифи; кўп қатламли йўл тўшамаси ва йўл пойи (йўл тузилмаси) берилган тузилмасининг эгилиш ўлчами бўйича эквивалент бўлган бир хил ярим фазонинг эластиклик модулига тенг.
Морозное пучение дорожной одежды - музлаганда кўпчиган йўл қопламаси - музлаш зонасида йиғиладиган намларнинг музлаши сабабли йўл тўшамаси юзасининг нотекис кўтарилиши.
Морозоустойчивость дорожной одежды - музлашга чидамли йўл тўшамаси - йўл тўшамасининг бирмунча йўл қўйилган катталиклардаги музли кўпчишларни содир этмаслик хусусияти.
Нагрузка временная - вақтинчалик оғирлик - муддати бўйича чегараланган, тасодифий таъсир этувчи оғирлик (ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг оғилиги).
Нагрузка динамическая - динамик оғирлик - қисқа вақт оралиғи давомида қиймати ўзгарадиган ва кўпинча тузилма элементларида тезланиш юзага келиши билан кузатиладиган оғирлик. Динамик оғирликларга зарбли, шунингдек муайян вақт давомида вақти-вақти билан ўзгарадиган, ҳаракатланувчи транспорт
воситаларидан юзага келадиган такрорий ўзгарувчан оғирликлар киради. 3.4. бандга қаранг.
Нагрузка на колесо - ғилдиракка тушадиган оғирлик - авто- мобиль, бошқа ҳар қандай транспорт воситаси ёки ғилдиракли машиналар (пневматик шинали каток, шатакчи, скрепер, автомобилли кран ва бошқалар)нинг энг кўп юкланган якка ўқининг ғилдирагига узатиладиган ва йўл тўшамасига таъсир этувчи меъёрий оғирлик.
Нагрузка нормативная - меъёрий оғирлик - иш шароити (ортиқча юклаш, такрорланиш ва бошқалар) коэффициентини ҳар бир турдаги иншоот учун меъёр бўйича ҳисоблаш (йўл тўшамаси, кўприклар, йўл пойи устуворлиги ҳисоби ва бошқалар) мақсадида белгиланган оғирлик.
Нагрузка осевая - ғилдирак ўқига тушадиган оғирлик - ҳисобий автомобиль ёки бошқа транспорт воситасининг энг кўп юкланган ўқига тўғри келадиган, ғилдираклар орқали йўл (кўприк) тузилмасига узатиладиган меъёрий оғирлик. “ғилдиракка тушадиган оғирлик”ка қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |