Коэффициент динамичности нагрузки - оғирликнинг динамиклик коэффициенти – оғирликнинг динамик таъсиридан юзага келган кучланиш (деформация)нинг шу оғирликнинг статик таъсиридан юзага келадиган кучланиш (деформацияси)га нисбати.
Коэффициент запаса - захира коэффициенти - йўл тўшамасини ҳисоблаш услубларида: бузиб юборувчи оғирлик бўйича
- бузиб юборувчи оғирликнинг амалдагига этувчи кучга нисбати; рухсат этиладиган кучланишлар бўйича - хавфли деб тан олинадиган кучланишнинг ҳақиқий кучланишга нисбати. Шунингдек, бу коэффициентининг автомобиль йўлидан фойдаланишдаги ҳам кўрсаткич сифатидаги таърифига қаранг. (7.1. бандга қаранг).
Коэффициент перегрузки - ортиқча юк коэффициенти - иншоот ва йўл тўшамаси ҳисобида меъёрий талабда мумкин бўлган ва инобатга олинмаган оғирликларни инобатга олади.
Коэффициент повторности - такрорланиш коэффициенти - йўл тўшамаси ҳисобида оғирликнинг қайтарилишини (ҳаракатнинг тасмаси кенглиги ва тасмалар сонига боғлиқ равишда келтирилган
ҳисобий ҳаракат жадалллигини) ва динамиклигини ҳисобга олувчи коэффициент.
Коэффициент постели - тўшама (ўрама) коэффиценти - асоснинг қайишқоқлигини тавсифловчи коэффициент. У сон жиҳатдан бир бирлик узунликка тенг бўлган, чўкиш берадиган асос майдонининг бирлигига қўшилиши керак бўлган кучга тенг.
Коэффициент приведения - келтириш коэффициенти - ғилдирак ўқига тушадиган маълум оғирликли транспорт воситасининг йўл тўшамасига таъсири натижасининг ҳисобий автомобиль (анча енгил етакланувчи ўқ таъсирини ҳисобга олган ҳолда) таъсирининг натижасига нисбати.
Коэффициент суммирования - жамлаш коэффициенти - йўл тўшамасининг хизмат муддати даврида қўйилган юкларнинг умумий миқдорига нисбатан автомобиль ҳаракатининг суткалик миқдорини қайта ҳисоблаш учун хизмат қиладиган кўрсаткич(тушунча киритилган: ОДН 218.046.01.)
Коэффициент уменьшения напряжения - кучланишни камайтириш коэффициенти - бетон тош тахта узунлиги ўртасининг эркин четига қўйилган таъсир этувчи кучдан бўладиган кучланишнинг тош тахта ўртасида (оғирлик сурилганда) ўша оғирлик юзага келадиган кучланишга нисбати.
Масса сцепная - уланиш (тишлашиш) оғирлиги- транспорт воситасининг етакчи ўқига тўғри келадиган, ғилдирак ва қоплама орасидаги мумкин бўлган тортиш кучини аниқловчи оғирлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |