Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet64/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Слой фильтрующий - фильтрловчи қатлам - аралашмаган зарарларни ушлаб туришга ва боғловчи чангсимон тупроқнинг юқорига ўтишига тўсқинлик қилишга қодир бўлган, боғланмаган материаллар (боғланмаган майда донали тупроқ ёки майдаланган бир хил майда тош материаллар)дан захни қочирувчи қатлам.
Ширина земляного полотна - йўл пойининг кенглиги - «Йўл пойи» 1.3. бандга қаранг.
Ширина проезжей части - йўл қатнов қисмининг кенглиги -
«Йўлнинг қатнов қисми» 1.3. бандга қаранг.
Ширина шва - чокнинг кенглиги - чокни кесишда ҳосил бўладиган бетон қопламанинг, тош тахта(плита)лари орасидаги меъёрий масофа (бўшлиқ).
Шов деформационный - деформация чоки - тош тахта(плита)нинг ҳарорат таъсирида силжишига имконият яратиш учун бетон қопламада кесиладиган ҳар қандай чок.
Шов колебания - тебраниш чоки - бетон қопламада тузилма кесимнинг баландлиги бўйича ҳароратнинг нотекис ўзгаришида деформацияни камайтирувчи тўрли тортқили бириккан кўндаланг ошиқ-мошиқли чок.
Шов ложный - ёлғон чок - юқори қисмда (тош тахта қалинлигининг 1/3 дан кам бўлмаган чуқурликда) тоштахта кесимининг сунъий кучсизланиши натижасида бетон қопламанинг ёриқлар ҳосил бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлган жойларида ўрнатиладиган, чуқурлиги чегараланган деформация чоки. Кейинчалик бетон ёрилгандан сўнг сиқилиш чоки вазифасини бажаради.
Шов поперечный - кўндаланг чок - бетон қопламада йўл ўқига кўндаланг кесилган ва тузилмани узунлиги бўйича бўлувчи деформация чоки.
Шов продольный - бўйлама чок - бетон қопламада йўл ўқи бўйича ёки қатнов қисм кенглигига боғлиқ равишда унга параллел кесилган, чўзувчи кучланишлардан юзага келадиган деформацияни камайтирувчи деформация чоки.
Шов расширения - кенгайиш чоки - ҳарорат ва намлик ортганда бетон тош тахтанинг эркин кенгайиши имкониятини таъминлаш учун унинг бутун кенглигида бажариладиган кўндаланг чок.
Шов сжатия- сиқилиш чоки - бетон қопламанинг бир қисм қалинлигида кесиладиган кўндаланг чок. Бетоннинг чўкиши ва ҳарорат пасайиши таъсирида тош тахта узунлигининг қисқаришига йўл бермайди.
Шоссе - шоссе - майдаланган тош материаллардан қатлам- қатлам ётқазилган (остида йирик, устида майдароқ доналар), майда чақиқ тош зичланган ва қатламма-қатлам навбат билан белгиланган миқдорда органик боғловчи материаллар (қора чақиқ тошли шоссе) ёки сув (сувли бирикмали шоссе) қуйиб зичлаб ётқазилган йўл тўшамасининг эскирган атамаси.
Штиры - штирлар - бетон плиталарнинг бўйлама силжишига йўл қўядиган ва бунда плиталарнинг кўндаланг йўналишда ва юқорига силжишининг олдини оладиган, бетон қоплама чокларидаги гильзаларга ўрнатиладиган пўлат стерженлар.



    1. Download 0.7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling