Покрытие дорожное переходного типа - ўтиш туридаги йўл қопламаси - IV ва V тоифали автомобиль йўлларида ёки босқичма- босқич қурилишларда қўлланиладиган ва кейинчалик енгиллаштирилган ёки асосий қопламалар учун асос бўлиб хизмат қиладиган қоплама. Чақиқтошлардан, шағал ва шлак материаллардан, шунингдек, боғловчилар билан ишлов берилган, маҳаллий, кучсиз тош материаллардан қурилади.
Покрытие дорожное по способу пропитки (пропитка) - шимдирилган усулдаги йўл қопламаси - бирмунча майда чақиқтошлар жойлаштирилган, органик боғловчиларнинг конструктив қатламлари билан шимдирилган (ёки ярим шимдирилган), чақиқтош материаллардан қурилган, кейинчалик бирмунча йирикроқ чақиқтошларни қўшиб зичланадиган, такомиллаштирилган, енгиллаштирилган қоплама.
Покрытие дорожное по способу смешения(смешение на дороге) - аралаштириш (йўлда аралаштириш) усулидаги йўл қопламаси - суюқ органик боғловчилар билан ишлов берилган, чақиқтош, шағал, шлак ва бошқа минерал материаллардан, уларни махсус қурилмада иш жойида ёки бевосита йўлда аралаштириш
усули билан қурилган такомиллаштирилган, енгиллаштирилган йўл қопламаси.
Покрытие дорожное сборное - йиғма йўл қопламаси - турли шакл ва ўлчамдаги, кўпинча темирбетонли, алоҳида плиталардан ташкил топган, йўлдан ташқарида тайёрланган ва махсус ўрнатгичлар, ҳаракатланувчи кранлар воситасида ёки қўлда (кичик ўлчамли плиталар) ўрнатиладиган қоплама.
Покрытие дорожное струнобетонное - пўлат симбетонли йўл қопламаси - вақтинчалик таянчларга мустаҳкамланган пўлат арматуралар дастлабки ҳолатда таранг тортилгандан кейин бетон аралашмани ётқазиш усули билан қурилган, яхлит арматураланган, олдиндан зўриқтирилган цементбетон қоплама. Бетонлар лойиҳавий мустаҳкамлигининг 70...80% ига эришилгач, пўлат симлар таянчлардан ажратилади ва уларнинг кучланиши пўлат симнинг бетон билан бирикиши ҳисобига сақланади.
Покрытие дорожное цементобетонное армированное - арматурали цементбетон йўл қопламаси - қурилишда унга цементбетон плитанинг эгилишдаги чўзилишини яхшилайдиган арматура (одатда, тўр кўринишидаги пўлат) ўрнатиладиган яхлит цементбетон қоплама.
Do'stlaringiz bilan baham: |