Сооружение мостовое - кўприк иншооти - тўсиқ устидан транспорт йўли ўтказиш учун кўзда тутилган, бир ёки бир нечта оралиқ қурилмадан ташкил топган йўл муҳандислик иншооти. Бу гуруҳ иншоотларга қуйидагилар киради: кўприклар, йўл ўтказгич, виадуклар, эстакадалар, канал-кўприклар.
Сооружение регуляционное - сувни изга солувчи иншоот - кўприк остига ёндошишда ва ундан чиқишда сув оқимини изга солиш учун кўзда тутилган сув оқимидан ўтиш тизимидаги муҳандислик иншооти.
Срок службы сооружения - иншоотнинг хизмат муддати - иншоот (кўприк, қувур ва бошқалар)нинг транспорт воситаси, пиёдалар ва сув оқимини бир меъёрда тўхтовсиз ўтказиш муддати.
Стена подпорная - тиргак девор - 1.4. бандга қаранг.
Схема моста - кўприкнинг схемаси (шартли тасвири) - кўприкнинг асосий ўлчамлари, геологик маълумотлари, шунингдек техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан график тасвири.
Тоннель - ер ости йўли (тоннель) - ернинг қалин қатламидан, тоғли массивдан ёки сувли тўсиқ остидан ўтувчи транспорт воситаси ва бошқаларни ўтказиш учун кўзда тутилган ер ости муҳандислик иншооти.
Угол пересечения - кесишиш бурчаги - режада кўприк, қувур ёки сизувчи кўтармалар ўқи ва улар кесиб ўтувчи сув оқими ёки автомобиль (темир) йўл ўқи орасидаги бурчак.
Ширина моста - кўприкнинг кенглиги - панжаралар орасидаги масофа.
Ширина моста полезная - кўприкнинг фойдаланиш кенглиги - қатнов қисм ўқига перпендикуляр ўлчанадиган, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини ўтказиш учун кўзда тутилган кўприкнинг барча элементлари кенглигининг йиғиндиси.
Формула моста - кўприк ифодаси (формуласи) - оралиқ ўлчамларини ва уларни кўприкда жойлаштириш кетма - кетлигини тавсифловчи шартли ёзув.
Эстакада - эстакада - «Эскадали кўприк» ка қаранг.
Кўприк иншоотларининг қисмлари.
Балансир - лангар (мувозанатловчи) - бир охири билан оралиқ қурилмага ёки таянчга бириктириладиган, бошқа охирида эса цилиндрик ошиқ-мошиқ учун уяга эга бўлган таянч қисмнинг пўлат элементи.
Do'stlaringiz bilan baham: |