Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet83/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Балка вспомогательная - ёрдамчи тўсин - бошқа асосий бўйлама тўсинлар билан солиштирганда кичик баландликка эга ва қатнов қисм тош тахтаси ишини енгиллаштириш учун кўзда тутилган, яхлит темирбетонли оралиқ қурилма.
Балка главная - асосий тўсин - тўсинли кўприкнинг оралиқ қурилмаси асосини кўтариб турувчи бўйлама элемент.
Балка жесткости - бикирлик тўсини - оралиқ қурилманинг зарурий бикирлигини таъминловчи, осма, винтли ёки мураккаб кўприкнинг бўйлама элементи.
Балка крайняя - чекка тўсин - оралиқ қурилманинг ташқи бўйлама тўсини.
Балка подвесная - осма тўсин - осма консол тизимли кўприкда бир ёки икки охири консолга тиркаладиган оралиқ қурилма тўсини.
Балка поперечная - кўндаланг тўсин - кўприкка кўндаланг жойлашган, асосий тўсинлар ва қатнов қисмни бўйлама тўсин билан
қаттиқ боғлаган, оғирликни улар орасида тақсимлаш учун кўзда тутилган оралиқ қурилманинг кўтарувчи элементи.
Балка продольная - бўйлама тўсин - ўқи кўприк бўйлаб йўналган оралиқ қурилманинг кўтариб турувчи элементлари ёки қатнов кисм тузилмаси.
Балка составная по длине - улама тўсин - узунлиги бўйича алоҳида тўсинлардан ташкил топган, зўриқтирилган арматура ёрдамида бириктирилган темирбетон тўсиқ.
Балка цельнопролетная - яхлит оралиқли тўсин - беркитиладиган оралиқнинг тўлиқ узунлиги бўйича, туташиш жойисиз тайёрланган темирбетон тўсин.
Башмак металлический - металл бошмоқ - қозиқ оёқларнинг остки учида уларни қоқиб киргазишда шикастланишдан ҳимояловчи металл элемент.
Блок сборный - йиғма блок - заводда тайёрланадиган ва монтаж қилиш жойига олиб келинадиган, ўзини таянч ёки оралиқ қурилма қисми сифатида намоён қиладиган конструктив монтаж қисми.
Блок тротуарный - йўлак блоки - кўприкда йўлак қуриш учун кўзда тутилган, илгаридан тайёрланган темирбетон элемент.
Бордюр - ҳимоя тоши(бордюр) - транспорт воситаларининг юриш жойи чегарасини белгилаш учун кўзда тутилган, уларнинг шу жой чегарасидан ташқарига чиқишига тўсқинлик қилувчи, қоплама юзасидан кўтарилган кўприк пойи тузилмасининг элементи.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling