Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet85/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Гидроизоляция оклеечная - ёпиштирма гидроизоляция - мастика билан ёпиштирилган ўрамли материаллардан ёки материалда мавжуд бўлган мастика юзали қатламни ёндиргич билан эритиб тозалаб тайёрланган гидроизоляция.
Гидроизоляция пленочная - пардасимон гидроизоляция - сунъий пардасимон материаллардан тайёрланган гидроизоляция.
Гидроизоляция полимерная - полимер гидроизоляцияси - терморефаол елим асосида тайёрланган материалли гидроизоляция.
Гидроизоляция проезжей части - қатнов қисм гидроизоляцияси - қатнов қисмдан оралиқ қурилма тузилмасига сувнинг сизиб ўтишини қайтарувчи ҳимояловчи элемент.
Гидроизоляция рулонная - ўрамали гидроизоляция - заводда тайёрланган материалдан ясалган, ўрама шаклда йиғилган гидроизоляция (изопласт, мостопласт ва ш.к.).
Диафрагма - пардадевор (диафрагма) - оралиқ қурилманинг бирлашадиган элементлари ўқига перпендикуляр ёки бурчак остида жойлашган, уларнинг устуворлигини таъминлаш ва муваққат оғирлик кучи таъсирини тақсимлаш мақсадида ўрнатиладиган япроқ (пўлат кўприкларда) ёки девор оралиқ қурилма
Замок арки - равоқ(арк) қулфи - равоқнинг учидаги кесишма.
Заполнение деформационного шва - деформация чокини тўлдириш - қатнов қисм сатҳида бўшлиқни тўлдирувчи деформация чокининг тузилмавий элементи.
Заполненис перильное - панжаравий тўлдириш - устунлар, тутқич ва панжара асоси орасида жойлашадиган панжарали тўсиқнинг таркибий қисми.
Кабель - сим арқон(кабель) - бикирли тўсиқдан олиб қўйилган осма кўприкнинг асосий кўтариб турувчи элементи.
Каток - ғалтак машина (каток)- таянч босимини қабул қилувчи ва тебраниш йўли билан оралиқ қурилманинг бўйлама сурилишини таъминловчи, ҳаракатланувчи таянч қисмнинг цилиндр шаклидаги пўлат элементи. Ғалтак машиналар шунингдек оралиқ қурилмалар ва бошқа конструкцияларни ғилдиратиш учун ҳам қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling