Клетка проезжей части балочная - қатнов қисмнинг тўсинли катаги - кўприк пойидан юкни қабул қилувчи ва уни асосий тўсинларга узатувчи, кўприк қатнов қисми тузилмасининг бўйлама ва кўндаланг тўсинлари тизими.
Колодец опускной - ботирма қудуқ - ички бўшлиқдан ва қудуқ деворлари тагидан тупроқни олишда ўзининг оғирлиги таъсирида тупроққа ботадиган, ярим ёпиқ кўндаланг кесимли тузилмадан иборат (одатда, темирбетондан), чуқур жойлаштирилган таянч девори.
Компенсатор - компенсатор - 1. Деформация чокининг тузилмавий элементи бўлиб, унинг герметиклигини (зичлиги) таъминлайди ва оралиқ қурилмани ўзининг деформацияси ҳисобига бўйлама сурилишига тўсқинлик қилмайди; 2. Йўналтирувчи тахтача ва устун орасида жойлашган, тўсиқларга келиб урилишдаги қувватнинг бир қисми кетиши учун хизмат қилувчи тўсиқ ғовнинг элементи.
Конус насыпи - кўтарма конуси - кўприкли иншоотининг қирғоқдаги таянчига бевосита туташ, бориш йўлининг кесик конус шаклидаги кўтармасининг қисми.
Кромка проезжей части - қатнов қисмининг ҳошияси (чети) - қатнов тасмасидаги ўтиш қисмини хавфсизлик тасмасидан ажратувчи чегара.
Крыло моста раскрывающееся - кўприкнинг очиладиган қаноти - горизонтал ўқ атрофида вертикал текисликда бурилувчи, ораси очиладиган кўприкнинг оралиқ қурилмаси қисми.
Крыло откосное - қия қанот - пойдеворга суянган ва кўприк ўқига бурчак остида жойлашган, ўзгарувчан баландликли, девор кўринишидаги қирғоқнинг таянч элементи. Қирғоқдаги таянч ортига ўрнатилган кўприкка ёндош кўтарма тупроғини ушлаб туриш учун кўзда тутилган.
Куст свай - қозиқ оёқлар тўплами - тупроққа қоқилган қозиқ оёқлар гуруҳи.
Ледорез - муз кесар - ҳаракатланаётган музларни синдириш йўли билан таянчларни ҳимоялашга мўлжалланган, қозиқ оёқлар ёки ряжлардан иборат таянч олдидаги мустақил тузилма ёки кўприкнинг ўздан таянчининг юқори қисмининг ўткирлашган қия қирраси.
Do'stlaringiz bilan baham: |