Миграция воды - сувларнинг кўчиб юриши - босим ва ҳарорат ўзгариши таъсири остида тупроқдаги сувларнинг кўчиб юриши.
Наименьшая влагоемкость почвогрунта - ер тупроғининг энг кам намлик сиғими - ер тупроғида тортиладиган сувларнинг тўлиқ эркин оқиб кетишидан кейин мустаҳкам сақланиб қолган намлик миқдори.
Органическая часть грунтов - тупроқларнинг органик қисми
- торф ёки чиринди сифатида намоён бўладиган тупроқ заррачалари.
Осадка основания насыпей - кўтарма асосининг чўкиши - кўтарма оғирлигининг юки остида асос тупроқининг мустаҳкамланиши сабабли ёки қатламнинг сув билан таъминланиши шароитларининг ўзгариши туфайли кўтарма асоси юзасининг етарлича секин ва нотекис вертикал ўзгариши.
Парообразную - буғсимон - тупроқнинг ҳарорати юқорироқ бўлган жойидан тупроқ совийдиган жойга сув буғи кўринишида силжиши.
Перспективный период - перспектив давр - охирги йилда транспорт ҳаракати шароитларининг мураккаблашишидан келиб чиқиб, автомобиль йўли қисмларининг ва йўл тўшамаси тузилмаларининг геометрик параметрлари белгиланадиган вақт даври.
Пленочную связанную - боғланган парда сув - тупроқ зарралари билан молекуляр кучлар таъсири оғирлик кучидан устун келадиган.
Плодородный слой почвы - тупроқнинг унумдор қатлами - ўсимликлар ўсиши учун мақбул физик, химик ва биологик хусусиятларга эга бўлган тупроқ қопламасининг юқори чириндили қисми.
Подтопление временное - вақтинча сув босиши - юза сувлар сатҳи камида 30 сутка сақланадиган шароитда кўтармани сув босиши.
Показатели деформативности - деформацияланиш кўрсаткичлари - тупроқнинг зўриқиши ҳолатида ўзгаришлари шароитидаги унинг деформацияси ўзгаришини тавсифлайдиган кўрсаткичлар: деформациялар модули, чўкиш модули, ёрилиш модули, кўндаланг деформация коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |