Влажность грунта относительная - тупроқнинг нисбий намлиги - тупроқ намлигининг оқувчанлик чегарасидаги намликка нисбати, фоизларда ифодаланади.
Влажность грунта предельная - тупроқнинг чегаравий намлиги - тупроқни зичлаш шароитида яна эришиш мумкин бўлган зичлик коэффициенти катталигидаги энг юқори намлик, 0,9 га тенг.
Влажность грунта расчетная - тупроқнинг ҳисобий намлиги - муҳандислик ҳисоблашларида фойдаланиладиган, тупроқнинг физикавий - механик хусусиятларини аниқлайдиган намлик.
Влажность (равновесная) природная - табиий (мувозанатли) намлик - материалнинг гироскопиклиги билан боғлиқ бўлган табиий намлиги.
Вода грунтовая - ер ости суви - ер юзасидан биринчи сув ўтказмайдиган қатламда жойлашган, ер ости сувларини сақлайдиган қатлам юзасидан биринчи ҳисобланган ер ости суви. Ер ости сувлари босимга эга эмас, сатҳи ва махсус миқдори мавсумий ўзгаришга мойил. Уларнинг жойлашиш хусусияти автомобиль йўли қурилишини ташкил қилишга ва шароитга таъсир кўрсатади. Сувлар
қуйидагича бўлиши мумкин: тажовузкор - таркибида тузли, олтингугуртли ёки, цементбетонларга, эритмаларга, металларга ва бошқа материалларга зарарли таъсир этувчи кўмир кислотаси
Вода капиллярно-подвешенная - капилляр-аралашмаган сув - ер ости сувлари сатҳи билан боғланмаган ва узоқ вақт тупроқ қатламида сезиларли аралашувсиз сақланиб турадиган сув.
Вода кристаллизационная (химически связанная) - кристаллашган (кимёвий боғланган) сув - тупроқ таркибига кирадиган турли минераллар ва моддаларда кристалл панжаралар ҳосил бўлишида иштирок этадиган, 1050С ҳароратда буғланмайдиган сув.
Водопроницаемость грунта - тупроқнинг сув ўтказувчанлиги
- тупроқнинг гранулометрик (донадорлик) таркиби ва зичланганлик даражасига кўра, босим тушиши, оғирлик кучлари ёки вакуум таъсирида ўзидан сув ўтказиш хусусияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |