Автомобиль йўллари
ЙЎЛ ПОЙИ ВА ЙЎЛ ТЎШАМАСИ Умумий тушунчалар
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
ЙЎЛ ПОЙИ ВА ЙЎЛ ТЎШАМАСИУмумий тушунчалар.Верховодка - юзаки сув - кислород етишмаслигидан оксидланиш жараёнлари мавжудлиги натижасида буғланган тупроқларда яшил ёки зангори ранг билан фарқланиб турувчи турли тупроқли қалинлигида ҳосил сув бўлган сатҳи. Вечная мерзлота - абадий музлик - камида уч йиллик давр мобайнида паст ҳароратга эга бўлган тупроқли қалинлиги. Абадий музлик йиллик ҳароратнинг ноль атрофидаги кенглиги чегарасида юқори ҳароратлига(-3 0C дан паст бўлмаган) ва паст ҳароратлига(-3 0Cдан паст) бўлинади. Тарқалиш шароитига кўра яхлит ва оролчали абадий музликларга бўлинади. Влагоемкость капиллярная - капилляр намлик сиғими - капилляр ковакларнинг тўлиши билан боғлиқ бўлган тупроқ намлиги. Влагоемкость объемная(весовая) - ҳажмий (мезоний) намлик сиғими - капиллярлик ва молекуляр намлик сиғими туфайли бирон- бир материалда сақланиб қоладиган сувлар ҳажми (массаси)нинг ушбу материалнинг қуруқ ҳолатдаги ҳажмига нисбати билан аниқланадиган нисбий катталик. Влагоемкость полная - тўлиқ намлик сиғими - коваклар тупроқ сувлари билан тўлиқ тўлган шароитдаги тупроқ намлиги бўйича аниқланадиган хусусият. Влагоемкость почвогрунта - ер тупроғининг намлик сиғими - тупроқнинг муайян шароитларда бир қанча сув миқдорини сиғдириш ва сақлаб қолиш хусусияти. Влажность воздуха - ҳавонинг намлиги - ҳаводаги сув буғининг миқдори; мутлақ ва нисбий намлик, намлик етишмаслиги, сув буғининг эластиклиги, шудринг нуқтаси ва нисбий намлик билан тавсифланади. Влажность грунта допустимая - тупроқнинг йўл қўйилган намлиги - тупроқни талаб қилинган ҳолатгача ҳали зичлаш мумкин бўлган максимал намлик. Влажность грунта оптимальная - тупроқнинг оптимал намлиги - тупроқнинг тушаётган юк билан зичланишининг стандарт шароитларида унинг максимал зичлигига(қуруқ тупроқда қайта ҳисобланганда) эришиладиган намлиги. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling