Автобусный павильон (автопавильон) - автобус павильони - тўхташ жойларида йўловчиларнинг автобус ёки йўналишдаги бошқа транспорт воситаларини кутишлари учун кўзда тутилган, чипталар сотиш кассалари талаб қилинмайдиган автомобиль йўлидаги иншоот. Автопавильонларни бадиий-меъморий жиҳатдан безатишда қурилиш ҳудуднинг миллий хусусиятлари, иқлим шароитлари инобатга олинади.
Автовокзал (автостанция) - автомобиллар вокзали (автобекат) - йўловчилар йиғиладиган йирик жойларда келажакни ҳисобга олиб қуриладиган, (1 кеча-кундузда олисга йўл олувчи 1000 ва ундан ортиқ йўловчига мўлжалланган) автотранспорт хизмати биноси. Йўловчиларга ҳизмат кўрсатиш, транспорт ҳаракатини бошқариш муассасаси ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланади.
Автозаправочная станция (АЗС) - автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) - жойлашиши ва техник жиҳозлари ёнилғи ва мойловчи материалларнинг чакана савдоси ҳамда транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш учун мўлжалланган иншоот. Ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳар 30-50 км дан кам бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
Автостанция грузовая - юк ташувчи автомобиллар станцияси - умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналарининг ҳаракатдаги таркиби билан мунтазам равишда шаҳарлараро юк ташишни, шунингдек омбордаги жараёнларни амалга оширувчи транспорт корхонаси. Юклар жўнатиладиган ёки қабул қилинадиган йирик марказларда жойлаштирилади.
Гостиница придорожная - йўл олди меҳмонхона - йўлдан қатновчилар тунайдиган, уларга маиший хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, умумий овқатланиш шохобчаси мавжуд бўлган мажмуа. Меҳмонхона олдида транспорт воситаларининг тўхтаб туришлари учун майдон мавжуд бўлади.
Здания и сооружения автотранспортной службы – автотранспорт хизмати бино ва иншоотлари - йўловчи ва юк ташишга, шунингдек ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатиладиган бино ва иншоотлар мажмуаси. Унга автопавильонлар, йўловчи ва юк автостанцияси, автовокзаллар, мотеллар, назорат-диспетчерлик пунктлари, техник хизмат кўрсатиш станциялари, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, ювиш жойлари ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |