Автотранспорт воситаларига махсус кунг урнатиш бўйича 114 сонли шартнома


Download 109.57 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi109.57 Kb.
#1620463
1   2   3   4   5
Bog'liq
Дог № U-KAM-10 от 08 04.2023 9203

8. НИЗОНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

8.1. Ушбу шартномада ёки унга боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган барча низолар энг аввало томонларнинг келишуви билан ҳал қилинади.


8.2. Томонларнинг келишуви билан ҳал қилиб бўлмайдиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий судлар орқали ҳал қилинади.


9. ШАРТНОМА МУДДАТИ ҲАМДА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

9.1. Мазкур шартнома икки томонлама имзолангандан сўнг кучга киради ва 2023 йил


31 декабргача ўз кучида қолади.
9.2. Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда ўзаро келишув асосида амалга оширилади.


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

тарафлар давлат хизматчилари, сиёсий партиялар, шунингдек ўзининг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан ҳар қандай вақт ва шаклда қуйидаги ҳаракатларни бевосита ёки билвосита (шу жумладан, учинчи шахслар орқали) содир этилишига йўл қўймайди:


назорат қилувчи органлардан лицензия ва рухсатномалар олиш, солиқ солиш, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, судда иш кўрилиши, қонунчилик жараёни ва бошқа соҳаларда қонунга хилоф равишда тижорат ёки бошқа турдаги устунликка эга бўлиш ёки сақлаб қолиш мақсадида юқоридаги шахслар фойдасига ёки улар томонидан моддий ёки номоддий наф олишнинг таклиф этилиши, ваъда қилиниши, берилишига;
қонунга хилоф равишда олинган даромадларнинг легаллаштирилишига, шунингдек, агар мулк жиноий фаолиятдан олинган даромад эканлиги тарафларга маълум бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усули, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яширишга;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир қилиш учун таъмагирлик қилиш, ундаш, тазйиқ ўтказиш ёки таҳдид қилиш. Ушбу ҳолат бўйича бир тараф иккинчи тарафни ҳамда ваколатли давлат органларини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Қарорда тарафлар ўз назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга коррупциявий ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳамда уларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш шартлиги ҳақида кўрсатма ва тушунтиришлар бериши мажбурий этиб белгиланди. Шунингдек, тарафлар бундай шахслардан коррупциявий ҳаракатларни амалга ошириш учун воситачи сифатида фойдаланмаслиги ва оддий кундалик фаолияти жараёнидаги ишлаб чиқариш зарурати доирасидан келиб чиқиб ишга жалб қилиши шарт. Уларга қонунчилик доирасида амалга оширган хизматлари учун белгиланган ҳақ миқдоридан асоссиз равишда ортиқча тўловларни амалга оширмаслик мажбурияти ҳам коррупцияга қарши қўшимча шартлардан бири этиб белгиланди.
Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар юқоридаги мажбуриятлар бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазйиқ ўтказилмаслигини кафолатлайди.
Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларга оид белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши, шунингдек ушбу тарафдан маълум муддат ичида тегишли чоралар кўрилиши ва амалга оширилган ишлар юзасидан уни хабардор этишини талаб қилиши шарт. Тарафнинг бу талаби иккинчи тараф томонидан бажарилмаган тақдирда, ушбу тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.


Download 109.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling