Автотранспортлни ишлатиш ва таъмирлаш йыналиши быйича ы=ув амалиёти =ыллнмаси


Download 487.5 Kb.
bet1/5
Sana24.12.2022
Hajmi487.5 Kb.
#1054528
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5 Совитиш тизими


«Транспорт воситаларининг тузилиши ва техник эксплуатацияси» фани бўйича
№ 5 Лаборатория иши

  1. МАВЗУ: «Совитиш тизимининг техник ҳолатини баҳолаш, ТХК ва носозликни бартараф этиш».




  1. МА+САД: Ўққувчиларнинг назарий билимларини мустаҳҳкамлаш, чуқурлаштириш, совитиш тизимига ташхис қўўйиш, техник хизмат кўрсатиш (ТХК), носозликларини аниқлаш ва бартараф этиш кўникмаларини шакллантириш.




  1. ЎКУВ СОАТЛАРИ: 2 соат (80 дақиқа).




  1. ЛАБОРАТОРИЯНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИДА ЭГАЛЛАНАДИГАН АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР:

    • Меҳнат муҳофазаси ва санитария қоидаларига риоя қилиш;

    • Деталларни тозалаш ва ювиш;

    • Деталларни саралаш ва гуруҳларга ажратиш;

    • Нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш;

    • Асбоб-ускуналардан тў\ри фойдаланиш;




  1. ЛАБОРАТОРИЯНИ ЎРГАНИШ ДАВОМИДА ШАКЛЛАНАДИГАН НАЗАРИЙ БИЛИМЛАР;

    • Хавфсиз ишлаш усули;

    • Совитиш тизимида учрайдиган носозликлар ва баратараф этиш усуллари;

    • Совитиш тизимига ташҳис қўйиш, ТХК ишлари ва фойдаланадиган асбоб-ускуналар;

    • Совитиш тизимини ростлаш ва синаш усуллари.




  1. МАВЗУ ДОИРАСИДАГИ АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР:

Совитиш тизимига техник хизмат кўрсатиш (ТХК) ишлари, ТХК режасига асосланиб бажарилади ва қуйидаги ишларни ўз ичига қамраб олади:

    • автомобил 20 000 км ва 60 000 км масофани босиб ўтганидан сўнг ёки совитиш тизимининг кенгайтириш идишидаги суюқлик сатҳи «LOW» белгисидан пасайганида «FULL» белгисигача суюқлик қуйиш;

    • автомобил 40 000 км масофани босиб ўтганидан сўнг совитиш тизимидаги суюқликни алмаштириш;

    • автомобил 20 000 км масофани босиб ўтганидан сўнг тизимни герметиклиги, шланг ва хомутларни техник созлиги текширилади, зарурат сезилса, носоз қисмлар янгисига алмаштирилади;

    • режаланган ишлардан ташқари совитиш тизимининг техник ҳолатига қараб, зарурият сезилса, радиаторнинг олдинги юзаси, сув қуйиш бў\зи қопқо\и, кенгайтириш идиши тозаланади;

Совитиш тизимига ташҳис қўйиш: иссиқлик ҳолати, жипсланганлик ва носоз қисмларни аниқлашдан иборат бўлади. Совитиш тизимини қизишга мойиллигини меъёрий юкланишда текширилади. Радиаторни самарали ишлашини, унинг юқори ва пастки қисмидаги ҳароратлар фарқи (8-12 С) солиштириш орқали баҳоланади. Двигател ишга туширилганида жуда секин ёки тез қизиса, термостатнинг ишлаши текширилади. Бунинг учун термостатни сув тўлдирилган идишга жойлаштирилиб, қиздирилади ва ҳароратни термометр ёрдамида назорат қилинади. Термостат клапанининг очила бошлаши 82 С ва тўлиқ очилиши 95 С ҳароратда содир бўлиши керак.
Термостатни техник ҳолатини текшириш учун термостат суюқлик идишнинг ичига солиниб, сув қиздирилади ва ҳарорати термометр ёрдамида кузатилади. Термостат клапанининг очилиш ҳарорати 82  1,5С дан фарқли бўлса, термостат янгисига алмаштирилади.
Совитиш тизимида учрайдиган асосий носозликлар: суюқликни совитиш тизимидан ташқарига сизиб чиқиши, двигателни меъёрий ҳароратда ишламаслигидан иборат бўлади. Биринчи носозликлар: туташтирувчи шлангларнинг кесилиши, ёрилиши ва бирикиш жойларини бўшаб қолиши, сув насоси зичлагичини қотиб қолиши ёки ейилиши, қистирмалар хусусиятини йўқотиши, сув куйлак деворини дарз кетиши.
Совитиш тизимининг ростлаш ишларида электр юритмали парракни ишга тушиши текширилади, бирлаштирувчи шланглар ва сув насоси зичлагичидан суюқлик оқиши йўқотилади ва тизимни чўкинди ва қуйқумлардан ювиб тозаланади.
Совитиш тизимини ювишда термостатни ечиб олиш, совитиш тизимидаги суюқликнинг ҳаракатланиш йўналишига тескари бўлган йўналишда, 2030 КПа босимда сув билан ювилади. Совитиш тизимидаги қуйқумларни йўқотишда юмшатувчи ва қуйқумсизлантирадиган ингибиторли сульфат кислота аралашмаси билан ювиш ҳам яхши натижа беради. Бунинг учун аралашмани совитиш тизимига тўлдиргач, двигателни ишга тушириб, ҳарорат 60 С га кўтарилади ва 1015 дақиқадан сўнг аралашма тўкилади. Чўкинди ҳолда қолган кислотани парчалаб юбориш учун нейтралловчиси (сода) бўлган сув билан совитиш тизими ювилади.
Радиатор зичланганлигини текшириш учун, радиаторнинг шланглар ва қопқоқ ўрнатиладиган тешиклари зич ёпилиб, радиатор ичига 0,1 МПа босим остида ҳаво юборилиб, сувли идишга солинади. Агар сувдан ҳаво пуфакчалари чиқса, радиатор янгисига алмаштирилади.

Совитиш тизимининг техник тавсифи



  1. Совитиш тизимининг тури

Суюқликли, ёпиқ, термостатли ва суюқликни мажбурий ҳаракатлантирувчи

  1. Сув насоси тури

Марказдан қочма

  1. Термостат тури

Парафин гранули тўлдиргичли

  1. Термостат клапанининг очила бошлаш ҳарорати

821,5С

  1. Термостат клапанининг тўлиқ очилиш ҳарорати

95С

  1. Термостат клапанининг йўли

8 мм

  1. Электр юритмали парракни ишга тушиш ҳарорати.

93С

  1. Радиатор қопқо\идаги клапанларнинг очилиш босими.

0,0750,105 МПа

  1. Совитиш суюқлиги сатҳи

Двигател совиқ ҳолатида «FULL» ва «LOW» белгилари орасида.

  1. Совитиш суюқлиги ҳажми:

GROWNA-103 (50%) ва дистилланган сув (50%).

А) совитиш тизимида

А) 3,3 литр

Б) кенгайтириш идишида

Б) 0,6 литр

В) жами

В) 3,9 литр

  1. Совитиш суюқлигини музлаш ҳарорати.

– 34С

Совитиш тизимида учрайдиган носозликлар, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш йўллари

Носозлик сабаблари

Носозликни бартараф этиш йўллари
Носозлик: Двигателни қизиб кетиши

  1. Суюқлик сатҳининг камлиги.

«FULL» белгига суюқлик қуйилсин.

  1. Термостат носоз

Термостат алмаштирилсин.

  1. Сув насоси носоз

Сув насоси алмаштирилсин.

  1. Радиатор ифлосланган

Радиатор тозалансин ёки алмаштирилсин.

  1. Суюқликни оқиши.

Суюқлик оқиши тўхтатилсин.

  1. Парракнинг электр улагичи ишламайди.

Парракнинг электр улагичи алмаштирилсин.

  1. Паррак электр двигателини ишламаслиги.

Парракнинг электр двигатели алмаштирилсин.

  1. Кенгайтириш идишининг қопқо\и носоз.

Кенгайтириш идишининг қопқо\и алмаштирилсин.

  1. Суюқлик ҳарорати датчиги носоз.

Датчик янгисига алмаштирилсин.

  1. Суюқлик ҳарорати кўрсаткигичи носоз.

Ҳарорат кўрсатгичи янгисига алмаштирилсин.





  1. Download 487.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling