Ў+УВЧИЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН НАМУНАВИЙ ТЕСТ САВОЛЛАРИ
Термостатни соз ишлашини белгиловчи омилларни кўрсатинг?
А) термостат клапанини очилиш, ёпилиш ҳарорати ва штокнинг йўли;
Б) термостатни қиздирилганида клапанни тўлиқ очилиши;
В) термостатни қиздирилганида клапанларни тўлиқ очилиш ва ёпилиши;
Г) двигателнинг ҳароратини тез ёки секин кўтарилиши.
Электр юритмали парракнинг ишламаслигига нима сабаб бўлиши мумкин?
А) ҳароратни ўлчаш датчиги, электр улагич, электр двигателининг носозлиги;
Б) сув насоси ва термостатнинг носозлиги;
В) кенгайтириш идишидаги клапанлар носозлиги;
Г) паррак носозлиги.
Қиш мавсумида совитиш тизимидаги суюқлик ҳароратини меъёридан ортиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?
А) радиатордаги суюқликни музлаб қолиши ёки термостатни ишламаслиги;
Б) совитиш паррагини ишламаслиги;
В) кенгайтириш идишидаги суюқликни музлаб қолиши;
Г) термостат клапанни очиқ ҳолда ушланиб қолиши.
Совитиш тизимида босимни ортиб ёки камайиб кетишига нима сабаб бўлади?
А) кенгайтириш идишидаги клапанларни ишламаслиги;
Б) термостат клапанларини ишламаслиги;
В) кенгайтириш идишидаги суюқлик сатҳини юқорилиги;
Г) совитиш паррагини ишламаслиги.
Совитиш тизимидан суюқлик оқиши қандай аниқланади?
А) тизимда босим ҳосил қилиб;
Б) тизимда вакуум ҳосил қилиб;
В) тизимнинг бирикиш жойларига кўпикли суюқлик суртилиб;
Г) кузатиш орқали.
Do'stlaringiz bilan baham: |