Маъруза №-4 тормозлар носозлиги ҳАҚида маълумотлар. Тормоз ускуналарини таъмирлаш


Download 35.44 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi35.44 Kb.
#1492779
  1   2   3   4
Bog'liq
МАЪРУЗА-4 (1)


МАЪРУЗА №-4


ТОРМОЗЛАР НОСОЗЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР. ТОРМОЗ УСКУНАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ


Маъруза режаси:



  1. Тормоз ускуналарини таъмирлашни ташкил қилиш.

  2. Тормоз ускуналарининг мустахкамлиги ҳолати асослари.

  3. Даврий таъмирланишдан сўнг ҳаракатдаги таркибда тормоз

ускуналарини синаш.


Таянч сўзлар: тормоз ускуналари, вагон, компрессор, ғамлама резервуар, тормоз цилиндри, пневматик, электропневматик, колодкалар, башмоқ, триангел, траверса, ричаклар, завод, депо.
1 .Тормоз ускуналарини таъмирлашни ташкил қилиш.

Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режали - огохлантиришини асосий белгиланиши - тормоз ускуналарининг ишлатишдаги мустахкамлиги ва бузилишсиз ишлашини таъминлашдан иборатдир. Бу эса юқори сифатли таъмирлашни бажаришда илғор технологияни қўллаш, мехнатни илмий ташкил қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш, ишлаб чиқариш новаторлари тажрибасини ва ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш бўйича энг зўр депо ва заводнинг тажрибаларини қўллаш билан амалга оширилади. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари муддати ва хажми тегишли хужжатлар билан белгиланади.


Тормоз ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ТО - 1, ТО - 2, ТО - 3 да электровозлар, тепловозлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибни қабул қилишда, топширишда ва кўрикдан ўтказишда бажарилади.
Техник хизмат кўрсатишда паровозларнинг профилактик кўриги, топширилиши, қабул қилиниши, моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг, тепловозларнинг, электровозларнинг тегишли техник хизматларининг тегишли турлари орасидаги ишлаш қобилиятига кафиллик берувчи тормоз ускуналарини тўғирлаб туриш, синаш, ҳолатининг кў­ригини амалга оширадилар.
Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибининг ТО - 1 техник хизматини локомотив бригадаси амалга оширади. Поезд электровозлари ва тепловозларининг ТО - 2 техник хизматини слесарь - чилангарлар ТХП (ПТО) да, қоидасига кўра, зарур ускуналар, асбоблар, иш қуроллари ва эхтиёт қисмлари ҳамда камаймайдиган технологик ғамлама материаллари билан жиҳозланган берк хоналарда бажарадилар. Электровозлар, тепловозлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг ТО - 3 техник хизмати ва паровозларнинг профилактик кўригини чилангарлар асосий локомотив ва моторвагонли депода амалга оширадилар.
Тормоз ускуналарининг таъмирини паровозларнинг ювишдаги, кўтаришдаги ва заводдаги таъмирини, электровоз, тепловоз, моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг галдаги ва капитал таъмирланишида амалга оширилади.
Элетровозлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг галдаги ТР-1,ТР-2, ТР-3 таъмирида ва паровозларнинг деподаги таъмири турларида тормоз ускуналарининг тафтишини, алмашинувини ёки баъзи қисмларини ва деталларини тиклашни, синашни ва тормоз ускуналарини таъмирлашнинг тегишли турлари орасида амалга оширадилар, шунингдек тормоз ускуналарини модернизациясини амалга оширадилар.
Электровозлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркибнинг КР - 1, КР - 2 капитал таъмирида ва паровозларнинг заводдаги таъмирида тормоз ускуналарини модернизациялаштириш, ресурсларни тўла ёки тўлага яқин бўлган тиклаш учун тормоз ускуналарини зарарланганларини, емирилган қисм ва деталларини янгиларига алмаштиришни амалга оширадилар.
Тормоз ускуналарининг таъмирланишини локомотив ва моторвагонли депода ва локомотив таъмирлаш заводларидаги автоматли бўлимларида (майдонларида) ҳавотақсимлагичлардан ташқари амалга оширилади, чунки ҳавотақсимлагичларни вагон деполаридаги автотормозларнинг назорат қилиш пунктларида таъмирланадилар. Тор­моз ускуналарининг таъмирига депо мастер-устаси раҳбарлик қилади.
Моторвагонли ҳаракатдаги таркибни, электровозларни, тепловозларни галдаги таъмирида тормоз ускуналарининг рўйхатдаги баъзилари ечиб олинади. Ювиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларида ва паровозларнинг профилактик кўригида таъмирлаш хажми ишлаб чиқариш майдонида бажарилган асбоблар ечиб, демонтаж қилинади.
Таъмирлаш учун ечиб олинган тормоз ускуналарини ифлосликлардан тозалайдилар ва ювиш машиналарида ювадилар. Асбобларни қисмларга ажратилгандан сўнг, уларнинг деталларини резинали маҳсулотлардан ташқари, керосинда ювилади, каналларини эса сиқилган ҳаво билан пуфланади. Тозаланган деталларни босма-қоғоз билан қуритиб артилади, шундан сўнг автотормоз ускуналарини таъмирлаш бўйича мастер-уста ёки бўлим (майдон) бригадири таъмирнинг ҳажми ва унинг характерини аниқлайди.
Тормоз ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар, қоидага кўра, қуйидаги агрегат ва асбобларни таъмирлашга ихтисослаштирилади: компрессор ва буғ-ҳаволи насосларни; машиначи крани ва ёрдамчи тормозлар; тўғирлагичлар, реле ва тормоз аппаратуралари (ажратиш кранлари, чиқариш клапанлари, юқори босим клапанлари ва бошқалар); тормоз цилиндрлари, ҳавоқувурлари ва буғқувурлари; электропневматик тормозларни асбоблари ва аппаратлари.
Ҳар бир чилангар тормоз ускуналарини таъмирлащда бажариладиган иш турига кўра тегишли ускуналар, асбоблар йиғиндиси билан таьминланади. Чилангарнинг иш жойида тормоз ускуналарининг асбоб ва деталларини таъмирлаш бўйича технологик харитаси илиб қўйилади.
Деталлар ва барча асбобларни таъмирланишни тугатган чилангар сўнг, ўзининг устаси ёки бригадирига таъмирлашни сифатини текшириш ва синаш учун топширади.



Download 35.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling