Axborot texnalogiyalarida musiqani matematik modellashtirish Mustaqil ishi Google Tarjimon


Google Translate bilan to'g'ridan-to'g'ri Android ilovalarida matnni tarjima qiling


Download 225.18 Kb.
bet2/7
Sana04.04.2023
Hajmi225.18 Kb.
#1324906
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Axborot texnalogiyalarida musiqani matematik modellashtirish Xurshidbek Rahmonov

Google Translate bilan to'g'ridan-to'g'ri Android ilovalarida matnni tarjima qiling



Youtube kanalimizga obuna bo'ling
Avvalo Android telefonimizda Google tarjimoniga murojaat qilishimiz kerak bo'ladi. Biz dasturni ochamiz, so'ngra dasturning yon menyusini siljitamiz. Ushbu yon menyuda topilgan variantlardan dastur sozlamalarini kiritishimiz kerak. Versiyaga qarab siz Sozlamalar yoki Konfiguratsiyadan chiqishingiz mumkin.
Ilova sozlamalarida biz quyidagilarni qidiramiz Tarjima qilish uchun Touch deb nomlangan parametr va biz uni kiritamiz. Biz unga kirganimizda, avval sukut bo'yicha o'chirib qo'yiladigan yoqish imkoniyatini topamiz. Shunday qilib, biz uni topadigan kalitni faollashtirgan holda uni faollashtirishga kirishishimiz kerak. Ehtimol, ushbu parametr yoqilganda, biz ekranda ogohlantirish ko'rsatamiz, ammo biz shunchaki qabul qilishimiz va boshqa hech narsa qilmasligimiz kerak.
Variant faollashtirilgandan so'ng, Afzal tillar bo'limiga o'tishimiz mumkin. Bu erda biz ushbu Google tarjimoni funktsiyasi bilan foydalanadigan tarjimalar tillarini sozlashimiz mumkin. Odatda Androidda ishlatiladigan til yoki tillar bilan avtomatik ravishda tuzilishi odatiy holdir. Shuning uchun, ushbu bo'limda ushbu holatda qaysi birini ishlatishni xohlayotganimiz haqida qaror qabul qilishimiz mumkin. Buni amalga oshirgandan so'ng, hamma narsa o'rnatildi. Biz allaqachon ushbu funksiyadan telefonimizda foydalanishimiz mumkin.
Бугун ушбу мақола баҳона “google таржимон дастури”нинг афзал ва ноафзал жиҳатлари ҳақида фикр юритишга уннадим. “Google таржимон дастури” googleнинг веб-хизмат компанияси бўлиб, матнларни бошқа тилларга автоматик тарзда таржима қилади. У бошқа автоматик таржима воситалари сингари, чекловларга эга ва маълум бир қолиплардагина иш кўради. Ушбу восита ўқувчига чет тилидаги матн таркибининг умумий маъносини тушунишда ёрдам бериши мумкин, бироқ у аниқ таржималарни бизга тақдим эта олмайди.
Ушбу таржима дастурида 108 та тил бор. Компьютер ёрдамида автомат таржима қилиш бўйича тажрибалар ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда. Aммо таассуфлар бўлсинки, тирик инсон тили ниҳоятда мураккаб тизим бўлиб чиқди. Компьютер технологиялари соҳасида деярли 70 йиллик ривожланишидан сўнг ҳам техник мия ўзининг ожизлигини кўрсатмоқда.
Машина таржимаси кўпинча бемаъни маънолар ортидан мийиғида табассумга ошно этган эса-да, онлайн таржимонлар жуда машҳур, чунки улар қисман тил тўсиғини енгишга ва маҳсулот ёки хизмат ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради ва бу одатда оддий интернет фойдаланувчиси учун етарли ҳисобланади. Аммо бу дегани таржимонлик касби унутилиб кетади деб айтишга асос бўла олмайди. Чунончи, ҳеч вақт “google таржимон дастури” бизга Усмон Носир бўлиб Лермонтовни, Иброҳим Ғафуровдай Достоевский ёхуд Маркесни, Олим Отахон бўлиб Кавабатани таржима қилиб бера олмайди. Ёзувчининг маҳорати-ю асар жозибасини ҳеч бири таржимончилик бизга етказиб бера олмайди.
Бугунги тезкор замон, ҳамма турфа хил юмушга шўнғиган бир паллада ярим миллиард одам “google таржимон дастури”дан фойдаланади. Бу бутун Европа аҳолисига таққосланади, Европада тахминан 508 миллион аҳоли истиқомат қилади. Хизмат биринчи марта ишга туширилган 2006 йилда бу дастурнинг бир неча юз нафар фойдаланувчиси бор эди, холос.
“Google таржимон дастури” кунига 100 миллиарддан ортиқ сўзни турли тилларга таржима қилади. Ушбу дастур илк бор 2006 йилда ишга туширилган бўлса, даставвал, иккита тилда сингишиб таржима қила олди, булар араб ва инглиз тилларидир. Ушбу дастурдан фойдаланувчиларнинг 92 фоизи АҚШдан ташқарида яшовчи миллатларга хосдир. У ёзма таржимада хатоликларга йўл қўяди. Бироқ сўзларнинг талаффузини тўғри етказа олади. Бунга ҳар доим ишониш мумкин.
Дастур жиддий семантик ва терминологик хатоларга йўл қўяди, ҳатто умуман тушунарсиз сўзларни таржима сифатида бизга туҳфа этиши мумкин. Шунинг учун ушбу таржима дастуридан юридик, техник, тиббий ва бошқа муҳим ҳужжатлар учун таржимон сифатида фойдаланиб бўлмайди. Бироқ унинг хизмат сифатларини яхшилаш учун тинимсиз изланилмоқда. Маълумотларга кўра 3,5 миллион одам ушбу дастурда 90 миллиондан ортиқ тузатиш киритган.
Агар бунга географик нуқтаи назардан қарайдиган бўлинса, қилинаётган таржималарнинг асосий ҳиссаси Бразилияга тўғри келади. “Google таржимон дастури” орқали таржима қилинганда, бир-бирига яқин бўлган тиллардан қилинадиган таржимада ўзак тилдан қилиниши яхши ва нисбатан сифатли таржимани тақдим эта олади. Барибир кўп ҳолларда маъно хавф остида туради.
Баъзида оғзаки таржимон дастурининг афзаллик ва қулайлик жиҳатлари кўзга ташлангандек бўлади. Бироқ бу ниҳоятда нозик ва машаққатли жараёндир. Бу жараёнда ўзга тилдаги хорижий сўзларни қўллаш, акцент ва диалектлар таржимаси ва ҳажвий суҳбатларни таржима қилишда компьютер миясида чалкашликлар рўй бериши мумкин. Дастур хоҳлаган форматдаги матнларни таржима қилиб бера олади.
Юқорида маълумотлардан кўриш мумкинки, юмшоқроқ айтганда “google таржимон дастури” орқали тақдим этилаётган таржималарни кўча тили ёки бозор тилига қиёс қилиш мумкин. Жаргонларнинг қай биринидир тушунарли, яна бошқа бириси эса йўқ. Маданий-маърифий давраларда эса уларни ишлатишга тортинади одам, ҳаё қилади. Чунки унинг ичидаги ички узилишларни, мазмуннинг зил кетганлигини ҳис қилиб турамиз, гарчи ўша тилни она, ўгай она тилимиз даражасида билмасак ҳам.A
Ҳар гал “google таржимон дастури”га кўзим тушганда заҳматкаш таржимонларимиз унинг қаъридаги совуқ, қуруқ, ҳиссиётсиз таржималарни кўриб бошини сарак-сарак қилаётгандек туюлади. Зеро, уларнинг қалбига тушиб, юрагига етиб, беўлчов ҳароратда етилиб чиққан сўзлар таржима жараёнида ял-ял товланиб нур таратаётган сўзлар қаёқда-ю, “google таржимон дастури” — темир таржималари қаерда?!
Мен бир фойдаланувчи сифатида ушбу дастурнинг таржималарига бутунлай қарши эмасман. Хорижда, тил билмай қийналиб қолганда ва яна аллақандай вазиятларда унга мурожаат қилиш фойдадан холи эмас. Бироқ бадиий таржима ва бошқа жиддий ўгирмалар жараёнида бунга мутлақо ишониб бўлмайди. Асл таржима иши заҳматли, машаққатли, шунинг баробарида завқли иш. Юрак ва ақл уйғунлашадиган бу меҳнат жараёнини ҳеч бир техника, ҳеч бир “темир мия” бажара олмаслиги аниқ. Чунки google “амаки”нинг таржима мактаби бизга маҳоратли таржимонларни етказиб бермаслигини, бера олмаслигини ҳар биримиз юрак-юракдан ҳис қиламиз. Бу имконсиздир!

TEGISHLI MAQOLA:

Download 225.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling