Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими
Download 1.87 Mb.
|
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2
Қават баландлиги асосий горизонтдаги штрекни баландлиги, штрекни устки қисмида қолдирилган селикни қалинлиги, шипда қолдирилган руда массасини қалинлигини ва камерани баландлигини йиғиндисидан иборат. Қават баландлигини ошириш қаватлар оралиғидаги селикларда рудани йўқотилиш даражаси билан боғлиқ.
11-расм. Қават ости штреклари ўтиб. қазиб олиш тизими, майда шпурлар билан рудани қўпориб селектив ажратиб олиш (а) ва юк ташиладиган штрекни юқориги қисмида ғалвирлаш камерасини қуриш. Амалиётда камерани кенглиги ва қават баландлиги камерани ёндош жинслари оралиғидаги масофа, яъни камерани кенглиги билан чекланади, бунда ёппасига ўпирилиш хавфи кам бўлиб, қазиб олиш даврида жинсларни турғунлиги таъминланадиган ўлчамда бўлиши керак. Қаватнинг максимал баландлиги-75 м (жуда кам ҳолатда 100 м) ўлчамда қабул қилинади. Руда танаси қалин бўлмай, оғиш бурчаги 90° га яқин ўлчамда, мустаҳкам рудада ва ёндош жинслар жуда ҳам турғун бўлганида, камерани узунлиги деярли катта эмас, қаватни максимал баландлиги 60 м. Блокни руда танасини чўзиқлиги бўйича узунлиги 50-60 м ни ташкил этади. Блокни узунлигини чекланишини асосий сабаби қават остидан узун ўлчамдаги штреклар ўтишда меҳнат сиғимини катталигидир. Блокни узунлиги бўйича ёндош жинсларни турғунлиги ҳамда очиш мумкин бўлган майдон ўлчамига, шипни қалинлигига, рудани турғунлигига ва мустаҳкамлигига боғлиқ. Блокни максимал узунлиги 100 м деб қабул қилинса, қават қалинлигини белгилашдаги шарт -шароитлар бу жойда ҳам мавжуд бўлса, камералар оралиғидаги селикларнинг ўлчамлари шундай бўлиши керакки, улар шип ва камерани осилган ёнлари учун ишончли тиргак вазифасини бажариши ва ундан ўтилган лаҳим блокни тўлиқ хизмат қилиш давомида ўз турғунлигини сақлаб туриши зарур. Бу билан қазиб олиш усулини кейинги даврини ҳам ҳисобга олинган бўлиши керак. Қолдирилган селикларни максимал кенглиги 4-6 м ўлчамда қабул қилинади. Руда танасини қалинлиги 12 м ва ундан ҳам катта бўлса, селикларни кенглигини 10 м га қадар кенгликда қолдирилади, баъзан бу ўлчам 15 м га етиши ҳам мумкин. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling