Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими
Камерани столбалаб қазиш тизими
Download 1.87 Mb.
|
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзи юрар ускуналар қўллаб камерани столбалаб қазиш тизими.
Камерани столбалаб қазиш тизими
Бу қазиб олиш тизимининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда мунтазам равишда қазиб олинадиган параллел жойлаштириладиган камералар навбати билан алмашувчи ва қоидадагидек доимий қолдириладиган шипнинг турғунлигини таъминловчи селиклардан иборат. Камерани столбалаб қазиш тизими селикларда 15-20% дан кўпроқ фойдали қазилма заҳираларининг қолдирилиши билан боғлиқ. Нархи қиммат бўлмаган фойдали қазилмаларни қазиб олишда (масалан тузни) унинг умумий заҳирасини 50-60% қисми селикларда қолдирилади. Камерани столбалаб қазиш тизими қалинлиги 2 метрдан 30 метргача бўлган горизонтал ёки нишаб жойлашган руда танасини қазиб олишда, руда ва шип жинслари турғун бўлган ҳолда қўлланилади. Йўқотилиш даражасининг юқорилиги туфайли нархи қиммат бўлмаган фойдали қазилмаларни қазиб олишда қўлланиши мақсадга мувофиқ келади. Камерани столбалаб қазиб олиш тизимининг вариантлари рудани портлатиб қўпориб олиш усуллари ва кавжойнинг шакли, рудани транспортда ташиш воситаларининг турлари ва селикларнинг шакли бири иккинчисидан фарқ қилиши билан характерланади. Юк ташиладиган асосий горизонтнинг лаҳимлари руда қатламида ёки унинг асосини юқориги қисмида ёки руда танасини тагидаги жинсларда 4-10 м чуқурлигида жойлаштирилади. Расм. Ўзи юрар ускуналарни қўллаб камерани столбалаб қазиш тизимида руда қазиб олиш Тоғ жинслари массивидан лаҳимлар ўтказиб рудани қазиб олишга тайёрлаш схемаси руда танаси қия жойлашиб, қўпорилган руда бўлакларини скреперда ташиш мўлжалланган шароитда қўлланилади. Ўзи юрар ускуналар қўллаб камерани столбалаб қазиш тизими. 1-расмда Жезқазғон конида қалинлиги 3-8 м бўлган руда қатламини қазиб олишда қўлланилган варианти келтирилган. Руда поғонасиз (сидирғасига) тик кавжойда қазиб олинади. Юк ташиладиган бош штрек-1 ва шамоллатувчи штреклар-2 оралиғидаги 150 м масофада панел штрек-3 жойлаштирилади. Ундан ҳар 40 м да блокга кирувчи лаҳим (заезд)-4 ўтилади, у панелдаги рудани қазиб олиш давомида кесувчи штрек-5 билан туташади. Рудани қазиб олиш ишлари кесувчи тирқиш лаҳим ҳосил қилиш билан шипдаги ва кесувчи штрекни ён томонидаги рудани қўпориб қулатиш билан бошланади. Шамоллатишни яхшилаш учун кавжой чизиғи бўйлаб поғонага бўлинади. Кавжой баландлиги 5 м бўлган жойда бурғилаш учун бурғиловчи қурилма-6, СБУ-2М, агар кавжой баландлиги 8 м бўлса СБУ-2К бурғиловчи қурилмадан фойдаланилади. Бунда шпурлар диаметри 42 мм, чуқурлиги эса 2,3÷3,8 м га етади. Ўпириб қулатиш ишининг сменадаги унумдорлиги 200-300 т, 1 м шпурни портлатишдан кон массасининг чиқиши 1,25 м3 кон массаси чиқади. Шпурларни пневматик зарядловчи машина ПМЗШ-2 билан зарядлайди. Портлатиб қўпорилган руда массаси МОА3 русумли ўзи юрар вагонларга-7, юкловчи машина-8 га ПНБ-4 билан, агар камеранинг баландлиги 6,5-8 м бўлса, ер ости экскаватори эП-1 ёки ПДМ-8 чўмичли юкловчи машиналар билан юклайди. Юклашдаги иш унумдорлиги 300-500 т/сменани ташкил этади. Кавжой асосини тозалаш учун БПД-2Д маркали булдозер қўлланилади. Шип жинсларининг турғунлигини таъминлаш учун лентасимон (тасмасимон) селиклар-9 ва панел ичидаги силиндр шаклидаги селиклар-10 қолдирилади, селикларнинг диаметри 6-8 м ни ташкил этади. Камерани шип қисми бурғиловчи қурилма СП-8А билан бурғилаб темирбетон анкерлар билан мустаҳкамланади, зарур бўлган шароитда шип жинсларини қалинлиги 35-40 мм га етказиб торкрет-бетон билан қоплайди. Кавжой ишчиларининг сменадаги меҳнат унумдорлиги 30 м3 га етади. 2-расм. Қазиб олинаётган кайжойни ёпиқ контурини камерани столбалаб қазиш тизимида қазиб олиш (а) ва панелни қатламлаб қазиб олиш (б): 1-панел штреки: 2-шамоллатувчи штрек: 3-жамловчи штрек: 4-транспорт-шамоллатиш штреки: 5-пастки қатламга кирувчи асосий кирилма лаҳим (сейзд) Саноатдаги амалий синовлар шуни кўрсатдики, ўзи юрар ускуналардан самарали фойдаланиб иш унумдорлигини ошириш мумкин, агар қазиб олинаётган кавжойни ёпиқ контури бўйлаб ускуналар силжитилиши узлуксиз давом эттирилса (2-расм, "а"). Бу ҳолда кавжойдаги ускуналарни тўхтаб туриб қолиш ҳолатининг олди олинади. Сабаби иш фронтининг йўқлиги ва машинанинг бир жойдан иккинчисига ўтказиш вақтида йўқотилган унумли иш вақти ҳисобига, айниқса портлатиш ишлари олиб бориш вақтида машиналарни хавфсиз жойда муҳофазалаш ва портлатиш ишлари тугатилганидан сўнг уни яна иш жойига қайтаришга кетган вақт, иш вақтини шундай ташкил этилганида ускуналардан фойдаланиш коеффитсиенти 0,65 ни ташкил этади. Руда танасининг қалинлиги 8 м дан 16 м гача етадиган бўлса, қатламлаб поғоналарга бўлиб қазиб олинади (2-расм, "А"). Ҳар бир қатламда шу ускуналар комплекси, ёппасига (сидирғасига) қазиб олинган шароитдагидек қўлланилади. Пастки қатламни кесиб кирувчи лаҳим (растечка) дан бошлаб ичкарисига кесиб кириш мумкин, агар юқори қатламдаги кесиб кирувчи лаҳим 40 м илгарилаб силжиган бўлса. Панел марказидан шамоллатувчи штрек ўтилади. Қазиб олинадиган руда танасининг қалинлиги 16 м дан ортиқ бўлса, руда уч қатлам бўлиб портлатиб қўпориб ажратиб олинади. Шип баланд бўлган ҳолатда уни текшириб назорат қилиб хавфсизлигини таъминлаш ва шип жинсларини мустаҳкамлаш учун СП-18А ва СП-25 маркали ўзи юрар полоклардан фойдаланилади. Камерани столбалаб қазиб олиш тизимининг кўрилган вариантида, ўзи юрар ускуналарни руда танасининг оғиш бурчаги 8-10° бўлганида, қатлам асосида силжитиш йўли билан қўллаш мумкин, оғиш бурчаги катта бўлса, қазиб олинадиган жойда кишилар иштирокисиз қазиб олиш тизимини қўллаш мақсадга мувофиқ келади. 3-расм. Қия жойлашган руда танасининг камерани столбалаб қазиш тизимини қўллаб қазиб олиш. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling